Latest news

09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  5 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  9 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  8 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  10 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  6 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  9 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  13 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5

Эшитдик-да! Иброҳим Ибрагимов учун "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жиддий курашмоқда News

Эшитдик-да! Иброҳим Ибрагимов учун "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жиддий курашмоқда

Мамлакатимизда Суперлига мавсуми ўз ниҳоясига етди ва жамоалар кейинги мавсум учун таркибни шакллантириш жараёнини бошлаб юборишган.

"Championat.asia" олган маълумотга кўра, ўтган мавсумнинг 2-даврасини "Олимпик"да ўтказган ярим ҳимоячи Иброҳим Ибрагимовга Суперлиганинг бирданига 4 клуби қизиқиш билдирмоқда. Булар: "Бунёдкор", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Нефтчи". Юқоридаги клуб вакиллари аллақачон футболчи билан алоқага чиқишган ва музокаралар давом этмоқда.

Иброҳим Ибрагимовнинг трансфер ҳуқуқи Бекободнинг "Металлург" клубига тегишли. Томонлар ўртасидаги келишув 2024 йилнинг 31 декабрида ниҳоясига етади. Бу дегани 22 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клуб уни "Металлург"дан сотиб олишига тўғри келади. Айни пайтда Ибрагимов учун курашда "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" фаворит бўлиб турибди. Айнан шу икки клуб унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишга тайёр. Демак, Ибрагимов янги мавсумни катта эҳтимол билан "шерлар" ёки "бўрилар" таркибида бошлайди.


Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Ибрагимов ортда қолган мавсум "Металлург" ва "Олимпик" таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубогида жами 24 та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол урди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика