Latest news

15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  0 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  9 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  7 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  10 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  4 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдидан Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  7 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  5 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  24 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  8

Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилиши керакми? Патрис Эвра жавоб берди News

Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилиши керакми? Патрис Эвра жавоб берди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Патрис Эвра айни дамда жамоани бошқараётган Эрик тен Хагни истеъфога чиқармаслик кераклигини айтди.

"Бир гапни айтаман: мураббийларни истеъфога чиқариш жонимга тегди. Агарда Эрикни ҳам кетказсак, у истеъфога чиқарилган бешинчи мураббий бўлади. Бу биз билган "Манчестер Юнайтед" эмас. "Манчестер Юнайтед"да содиқлар ишларди. Ҳозир ундай эмас.

Энди жамоага Жим Рэтклифф келди, у футболга катта эътибор беради, шу сабабли унга ҳам катта босим тушади. Мухлисларни алдамаган бўлардим. Ҳозир ишлар яхши эмас.

Жамоа "Астон Вилла"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётганида танаффусда "Юнайтед"нинг 3:2 ҳисобида ютишини тахмин қилгандим. Ўшанда ҳамма мени аҳмоққа чиқарди, лекин биз ютдик. Ажойиб! Бироқ ундан кейин "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлдик. Бизга барқарорлик етишмаяти.

Эрик тен Хаг мени ташвишга солмаяпти. Менга шунчаки мураббийни қўллаб-қувватлаш муҳим. Чунки ўтган мавсум уни "Юнайтед"га мос мураббий деб айтгандик. Ўтган мавсумда у катта вазифани бажарганди.

Бироқ МЮ ҳар мавсумда ниманидир ютиши мажбурий бўлиб боряпти. Агарда жамоа топ-4га кира олмаса, балки, Рэтклифф янги мураббий олиб келар. Кўрамиз.

Бироқ мен мураббийлар истеъфосидан чарчадим. "Челси" Жозе Моуриньюни истеъфога чиқаргани ёдингиздадир. Шундан кейин клубда барқарорлик йўқолди, тўхтамасдан мураббийлар истеъфога чиқарилди.

Тушунаман, "Юнайтед" мухлисларининг жахли чиққан, лекин йил давомида қандай жамоалар мағлуб этилганини ёдга олинг. Бугун барчаси ўзгариб кетиши мумкин, лекин тарих ўзгармайди", - деди Эвра.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика