Latest news

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Энг яхши футбол академияси News

Энг яхши футбол академияси

Сарлавҳада қайси футбол академияси ҳақида гап бораётганини кўпчилик тушунмаган бўлиши мумкин.
Шу сабабли ушбу мақолада Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ташкил этилган академия тўғрисида тўхталишимизни эслатиб ўтмоқчимиз. Шунчаки хитойликлар қандай қилиб энг яхши шароитларга эга бўлган академияни тузишгани, мураббийларни ишга таклиф қилишгани ҳамда бошқа ҳолатлар ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

“Гуанчжоу Эвергранд” футбол клуби нафақат асосий таркиб, балки академияни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Шу мақсадда жаҳондаги энг йирик футбол академияси 2012 йили ташкил қилинди. Бу академия фақат клуб эмас, балки бутун Хитой ёшлар футболини ривожлантириш учун бунёд этилган. Гуандон провинциясида қурилган академияда айни пайтда 2300 нафар ўқувчилар таҳсил олишади. “Эвергранд” халқаро футбол мактаби” учун қурилган бино кўпроқ қадимий эртаклардаги қасрларни ёдга солиб юборади. Гуанчжоу марказидан 75 километр узоқ масофада барпо қилинган академияда 50та футбол майдони мавжуд. Турли бинолар сони эса 30дан ортиқ. Ўқиш, ётиш, овқатланиш, мураббийлар ва бошқалар учун алоҳида бинолар қуриб битирилган. Жаҳонда бундай ҳажмга эга бўлган бошқа академия йўқ! Катта стадиони, кино томоша қилиш зали, очиқ ва ёпиқ бассейн, теннис кортлари, олти ошхона, тренажёр зали, кутубхона, компьютер хоналари “Эвергранд” академияси энг яхши шароитларга эгалигини ҳам билдиради.



Хитой охирги йилларда жаҳон спортида гегемонга айланиб олди. Ёзги Олимпиада ўйинларида ушбу мамлакат спортчилари умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилишмоқда. Жаҳон чемпионатларида хитойликлар баъзи спорт турлари бўйича барча медалларни ўзлариники қилиб олишяпти. Лекин футболда катта ғалабаларга эришишни уддалаганлари йўқ. “Гуанчжоу Эвергранд” ОЧЛда зафар қучди, бироқ клуб эришган муваффақият терма жамоаларникига бас кела олмайди. Хитойликлар терма жамоани Олимпиада ва жаҳон чемпионати финал босқичида кўришни исташмоқда. Шу мақсадда бошқа давлатлардан иш ўрганиб, малака ошириб келишни йўлга қўйишган. Биринчи навбатда болалар футболига эътибор қаратиш лозимлигини яхши тушуниб туришибди. Шу мақсадда улар учун энг яхши шароитларни муҳайё этишга уринишяпти.



“Эвергранд” академиясида 2200 нафар ўғил ва 100 нафар қиз бола ҳар душанба куни эрталаб ҳафталик ўқиш жараёнини бошлашади. Уларга 22 нафар испаниялик, шунингдек, Аргентина ва Португалиядан келган мураббийлар футбол маҳоратини ўстириш борасида дарс беришади. Мураббийлар дастурлари “Реал Мадрид” билан биргаликда тузиб чиқилган. Ҳар бир мутахассис хитойлик ёш иқтидор эгаларига ўсишга ёрдам беришга ҳаракат қилишади. Академияга танлов эса бутун мамлакат бўйлаб амалга оширилади. Мураббийларнинг таъкидлашича, хитойлик футболчилардаги энг салбий жиҳат тўпни узатиш, зарба бериш ёки югуриш каби ҳолатларда нотўғри қарор қабул қилишдир. Яъни, футболчиларнинг ўйинни фикрлаш даражаси яхши эмас. Хорижлик мутахассислар ёш ўйинчиларга шу хатоларни тузатиш устида ёрдам беришдан ташқари маҳаллий мураббийларнинг савиясини ҳам ошириб боришади. Хитойлик мутахассислар бунгача футболчилар билан деярли ҳарбийлар сингари мулоқотда бўлишган. Биринчи навбатда айнан шу ҳолатга барҳам берилди. 8 нафар шундай тарзда иш олиб борган маҳаллий мутахассислар ишдан бўшатилди. Шундан кейингина хитойликлар замонавий билимларни ўзлаштиришни ва футболчилар билан муомала қилиш маданиятини ўзлаштиришга киришишди. Узоқ йиллардан буён ўзгармай қолиб кетган иш юритиш услуби аста-секинлик замонавий ҳолатга мослаштириб бормоқда. Ёшликданоқ болалардан натижа талаб қилиш йўқ қилинди. Энди мураббийлар болаларнинг техник қобилиятларини шакллантириш, майдондаги фикрлаш даражасини ўстириш борасида иш олиб боришяпти. Яъни, ёшликда футболдан шунчаки завқ олиб ўйнашни ўргатиш лозим. Футболдан ташқари “Эвергранд” академиясида болаларнинг мактаб дастури бўйича таҳсил олишларига катта эътибор берилади. Улар ҳафтасига тўрт марта 90 дақиқалик футбол машғулотларига эгалар. Қолган пайтларда уларнинг ақлий салоҳиятини ўстириш устида иш олиб борилади. Япония ва Германияда футболчиларни тайёрлашда шундай услубдан фойдаланишлари анъанага айланган. Ёш ўйинчиларнинг молиявий таъминоти ҳақида ҳам ўйлаб чиқилган. Уларга йилига 6000 минг АҚШ долларига тенг миқдорда пул тўланади. Аниқроғи, футболчиларнинг оиласига. Моддий таъминоти жойида бўлмаган ўйинчилар оиласи ҳақида қайғурмаслиги учун шундай йўл тутилади. Отасиз ўсаётган футболчилар учун яна хайрия фонди ташкил этилган. Академияда таҳсил олаётганлар оила аъзоларини фақат таътил пайтида бориб кўришади.



Хитойда спортчиларнинг фақат атлетик қобилиятларига эътибор қаратиш оммавий тус олганди. Бироқ футболда бу фойда келтирмаслигини улар ўтган йиллар давомида англаб етишди. Энди хитойликлар болалар футболидан бошлаб ишлаш тизимини ўзгартириб, муваффақиятларга пойдевор қўйиш истагида. Бу ҳаракатга кенг миқёсда йўл очилган. Ҳали бутун мамлакатдаги энг иқтидорли ўйинчиларни кўпроқ танлаб олишга имконият берадиган бошқа академияларни ташкил этиш таклифи кўриб чиқилмоқда. Унда 10000 нафар футболчига таҳсил бериш мумкин бўлади. Яқин йиллар ичида “Эвергранд” академияси битирувчилари клублар ва миллий терма жамоалар миқёсида ўзларини кўрсатишларига у ерда фаолият юритаётган мураббийларнинг ишончи комил.

Ушбу академия ҳақида ёзишимиздан мақсад шуки, биринчидан, болалар футболига айни пайтда кўплаб давлатларда катта эътибор қаратиляпти. Уларни яхши тарбияламасдан туриб, яхши натижага эришиб бўлмаслигини барча тушуниб етган. Шароитларни қулай ҳолатга келтириш билан фақат биз банд бўлмаяпмиз. Қолаверса, футболчилар ва мураббийлар дунёқараши, билими ва савияси ўсиб боришини истаб, уларга бир неча йил вақт бериш зарурлигини барча англамоқда. Охирги йилларда юртимизда болалар футболига яхши шароитлар яратиб бериляпти. Стадион ва майдонлар фойдаланишга топширилди. Энди шунга яраша мураббийлар кўпроқ ишлаши талаб этилади. Вилоятларда ҳам ҳақиқий академия муҳитини ҳосил қилиш керак. Шу сабабли иқтидорларнинг аксарияти ҳозир пойтахтдаги академияларда таҳсил олмоқда. Ундан ташқари яна иқтидорлар кўплаб топилади. Уларни топиб, тўғри йўналиш бериб тарбиялай олиш айни пайтдаги асосий вазифадир.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика