Latest news

02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  7 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  6 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  15 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  81 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

Элдорбек Суюнов аслида нима учун терма жамоага чақирилмади? News

Элдорбек Суюнов аслида нима учун терма жамоага чақирилмади?

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони ёзда "Насаф"дан "Пахтакор" клубига кўчиб ўтганди.

Бироқ Шота Арвеладзе ҳозирга қадар дарвозани Александр Лобанога ишониб топширмоқда ва Суюнов ўз вақтини фақат захирада ўтказмоқда. Элдорбек бир неча бор ёшлар лигасида ва ўртоқлик ўйинларида иштирок этди. Аммо олий лигада "Пахтакор" сафида умуман кўриниш бергани йўқ. "Насаф"да биринчи рақамли посбон бўлган ва доим майдонга тушишни истайдиган Суюнов учун бу албатта яхши ҳолат эмас.  

2017 йилги мавсумни "Насаф" таркибида бошлаган Элдорбек Суюнов жароҳати туфайли биринчи давранинг 6та учрашувида майдонга туша олмаганди холос. Қолган 10та ўйинда тўлиқ ўйнаб ўз дарвозасидан 11та гол ўтказиб юборган. Учта баҳсни Суюнов "қуруқ" ўтказганди.

Ёзда "аждарлар" сафидан "Пахтакор"га ўтганидан сўнг дарвозабон ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифаси орқали "Насаф" мухлисларига хайрлашув мактубини йўллаганди. Хорижда бундай ҳолатлар кўп бор кузатилган. Аммо Ўзбекистон учун бундай хайрлашув мактуби янгилик бўлганди.



"Аввало барча "Насаф" мухлисларига катта раҳмат айтаман! Биз биргаликда ажойиб йилларни ўтказдик. Ғалаба қувончи, мағлубият аламида бирга бўлдик. Ҳар дақиқа Сизларнинг қўллаб-қувватлашларингизни ҳис этиб турдим.

"Насаф" доим сиздек ажойиб мухлислари билан кучли бўлиб қолаверади. Биз энди профессионал алоқаларимизни узмоқдамиз. Лекин инсонийлик тарафдан, футболчи ва мухлис алоқалари доимо боғлиқ бўлади.

Фаолиятимда янги босқич, янги давр бошланиш арафасида. "Насаф"даги ажойиб йилларни ҳеч қачон унутмайман. Бу жамоа доимо юрагимда қолади. Мен "Насаф"дан кетяпман, аммо бу ердаги хотира ва унутилмас онлар ҳеч қачон кетмайди. Қачондир Сиз азиз мухлисларни хафа қилган бўлсам ёки хатоларим билан кайфиятларингизни туширган бўлсам узр сўрайман!

"Насаф"даги бутун жамоага, жамоадошларимга, мураббийларимга, клубдаги барча ходимларга, мухлисларга катта раҳмат айтаман! Биз қачондир яна учрашамиз. Қайси пайт ва қандай кўринишда буниси номаълум. Профессионал футболчининг ўзининг профессионал орзулари ва мақсадлари бўлади. Мен "Насаф" мухлисларига хайр демайман, кўришгунча, деб қоламан.

"Пахтакор" мухлисларига эса ўзимни илиқ саломимни йўллайман! Биз энди биргамиз ва янги марраларни бирга забт этамиз! Мени тақдирим ва фаолиятим энди ажойиб жамоа "Пахтакор" билан боғланмоқда. Раҳмат "аждарлар"!", - деб ёзганди Суюнов.



Дарвозабон "Пахтакор" клубидаги таништирув маросимида нима учун бу жамоани танлагани сабабини тушунтириб берганди:
"Пахтакор"га ўтишимга асосий омил жамоада руй бераётган ўзгаришлар. Бу Ўзбекистон учун янгилик. Менга "Пахтакор"нинг янги лойиҳаси ёқди, айнан шу нарса мени бу жамоага келишимга асосий сабаб бўлди. Рақобат? Мен рақобатдан қўрқмайман, бу биз учун фойдали бўлади".

Кўриб турганингиздек, Суюнов рақобатдан қўрқмаслигини ва бу унинг учун фойдали бўлишини айтганди. Бу фикрни худди ўша тадбирда жамоа устози Шота Арвеладзе ҳам тасдиқлаганди:

"Жамоамиздаги иккала дарвозабон ҳам менга ёқади. Рақобат кучли бўлгани яхши, шунда ҳеч бир дарвозабон бўшашишга ҳаққи йўқлигини билади".

Захирада қолиб кетавериши натижасида Суюнов 14 ноябрь куни БАА билан ўтадиган ўртоқлик учрашувига чақирилганлар орасида қайд этилмади. Рўзиқул Бердиев йиғинга ўз клубларида асосий таркибда ўйнаётган Игнатий Нестеров ("Локомотив"), Санжар Қувватов ("Насаф") ва Жавоҳир Илёсовни ("Машъал") жалб қилди. Суюнов сўнгги ўйинларда терма жамоага мунтазам равишда чақирилиб келинаётганди. Тўғри Бабаян давридаЭлдорбек терма жамоа сафида умуман майдонга тушгани йўқ, аммо йиғинларга барибир чақириларди.



"Насаф" дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков терма жамоада ҳам Рўзиқул Бердиевга ёрдам беради. Иванков ўз собиқ шогирдининг имкониятини билгани учун клуби сафида захирада қолаётган бўлса ҳам БАА билан баҳсга уни чақирмоқчи бўлган. Аммо Суюнов айни пайтда терма жамоага лойиқ эмаслигини тан олган ва ўйин амалиётига эга бўлган бошқа дарвозабонни чақириш тўғри бўлишини мураббийларга тушунтирган. Шу боис Иванков "Машъал"нинг биринчи рақамли посбони Жавоҳир Илёсовни йиғинга чақиришга қарор қилди.

Маълумот учун, Суюнов шу кунга қадар Ўзбекистон терма жамоаси сафида 11 ўйин ўтказган ва ўз дарвозасидан 4та гол қўйиб юборган.

Ҳамкасбларимиздан бири Суюновга "захирада қолиб кетаётганиз қанчалик аламли" деб берган саволига футболчи қуйидагича жавоб берганди: - Ҳеч ким менга “Пахтакор”га ўтаётганимда асосий таркибда ўйнайсан, демаган. Ўзим бу нарсани билиб, яъни захирада ўтириб қолишим мумкин ёки асосий таркибда ўйнашим мумкинлигини билиб келганман. Мураббийлар менга ҳам имконият беришса, Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади.

Кучли дарвозабонларнинг кўпайиши албатта терма жамоамиз фойдасига ишлайди. Суюнов айтганидек рақобат бор бўлган жойда ўсиш ва ривожланиш бўлади.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика