Latest news

16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  2 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  21 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  3 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  6 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3

Эффенберг: “Бавария” раҳбариятига Левандовскини сотишни тавсия этаман News

Эффенберг: “Бавария” раҳбариятига Левандовскини сотишни тавсия этаман

“Бавария” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Штефан Эффенберг мюнхенликлар раҳбариятига ҳужумчи Роберт Левандовскини сотишни ва асосий эътиборни германиялик иқтидор эгаларига қаратиш лозимлигини тавсия этди.

Левандовски ўтган ҳафтада Мюнхен клуби “ПСЖ” ва “Барселона” сингари  катта суммадаги харидларни амалга ошира олмаслигини танқид қилиб чиққанди.

“Левандовски клуб фалсафасига “ҳужум” қилмоқда. Жамоа президенти Ули Хёнесс янги футболчилар учун 100-150 миллион евро сарфламаслигини бир неча бор айтган. Мен ўзим ҳам бир неча ҳафта илгари “Бавария” агар катта маблағ эвазига топ футбочли сотиб олмаса, “Барселона” ва “ПСЖ” сингари клублардан ортда қолишини айтганман. Аммо Левандовски футболчи, у бу каби баёнотларни беришидан илгари яхшилаб ўйлаб кўриши, бу клубдагиларга қанчалик таъсир қилишини билиши лозим.

Бизда, ўзимизда супер юлдузлар бор. Юлдузлар учун 100-200 миллион евро сарфлаш керакми? Бунча маблағга беш ёки олтита яхши савиядаги германиялик футболчиларни сотиб олиш мумкин. Улар  ўз юртининг жамоасида қандай ўйнаш кераклигини билишади ва келажакда халқаро майдонда ҳам муваффақиятларга эриша олади.

“Бавария”га яқин келажакда чет эллик топ футболчиларни сотиб олмасдан, Левандовски билан хам хайрлашишни тавсия қиламан. Майли у “Барселона” ёки “ПСЖ”га ўтсин. Ўшанда у ўзи хоҳлаган ишни қиладиган клубга ўтиб, истаганини гапираверсин”, дея айтиб ўтган Эффенберг T-Online нашридаги ўз саҳифасида.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика