Дунёнинг энг тез одами, ямайкалик "чақмоқ" - Усэйн Болт ҳақида!
16 jun 2017 21:45
News
Дунёнинг энг тез одами, ямайкалик "чақмоқ" - Усэйн Болт ҳақида!
Усэйн Болт (ингл. Usain St. Leo Bolt) 1986 йилнинг 21 августида
Ямайканинг Трелони округида туғилган. Енгил атлетикачи. Асосан қисқа
масофаларга югуради. 8 карра Олимпиада, 11 карра жаҳон чемпиони. 8
маротаба жаҳон рекордини ўрнатган. 100 метрда 9, 58 секунд, 200 метрда
19,19 секунд, 4х100 метр эстафетасида 36,84 секунд натижани қайд этиб,
жаҳон рекордчисига айланган. 100 ва 200 метрларга югуриш бўйича дунёнинг
энг тез спринтери.
100
ва 200 метрларга югуриш бўйича учта Олимпиадада кетма-кет (Пекин-2008,
Лондон-2012, Рио-2016) олтин медални қўлга киритган. Ямайка спорти
тарихида энг кўп олтин медални қўлга киритган спортчи. Жаҳон
чемпионатларида 11 та олтин медални ютиб олган биринчи инсон.
Исми ва тезкорлиги эвазига "Чақмоқ" лақабини олган. Спортчининг она тили - ямайча креол. Эътиқоди - христиан католик.
Болалиги
Бўлажак
спортчи Ямайка шимолида жойлашган Шервуд-Контент қишлоқчасида, Женифер
ва Уэлсли Болтлар оиласида туғилган. Оиланинг даромад манбаи озиқ-овқат
дўкони ҳисобланарди.
У болалигида жуда шўх ва фаол бўлган. Унинг
севимли ўйини крикет эди. Усэйн севимли ўйинини уйи олдида ўйнар, тўп
ўрнида апелсиндан фойдаланарди.
Ота-она фарзандини Вальденсиядаги
бошланғич мактабга берган. Айнан ўша вақтларда Усэйн енгил атлетика
билан шуғулланишни бошлаган. Бошланғич мактабни тугатганидан сўнг 1998
йилда Уильям Нибб номидаги ўрта мактабда таълим ола бошлайди. Крикет
бўйича мусобақаларда у мактабнинг енгил атлетика бўйича мураббийи Пабло
Макнейл назарига тушиб қолади. Мураббий ёш спортчининг тезкорлигига
қойил қолади ва Болтга крикетни ташлаб, енгил атлетикага ўтишни маслаҳат
беради.
Спортдаги илк йиллари
2004 йилда Усэйн Болт янги мураббий Фиц Коулман қўл остида шуғулланишни бошлайди. 2004 йил 11 апрель куни у мусобақалардан бирида 200 метр масофага югуриш баҳсларида 19,93 натижани қайд этиб, ўсмирлар ўртасида 19 йиллик дунё рекордни қайд этади. У шунингдек, бу натижаси орқали 200 метрлик масофани 20 секунддан кам бўлган вақт ичида югурган илк ўсмирга айланади.
Ёзга келиб Болт жароҳат олади ва бир ойдан ортиқ шуғуллана олмайди. Июлга келиб у яна машғулотларга қайтади ва шуғулланишни бошлайди. Бироқ, яна оёғида оғриқни ҳис қила бошлайди. Ташҳис натижалари спортчининг тикланиши учун икки ҳафта вақт кераклигини кўрсатарди. Шу сабабли ҳам у ўшанда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборган. Усэйннинг кейинги мусобақаси Афинадаги Олимпиада бўлганди. Бироқ, 4 йилликнинг энг нуфузли турнирида у яна оғриқ ҳис қила бошлади ва якунда саралаш босқичида яхши натижа кўрсата олмай, турнир билан ҳайрлашади.
2005 йилда у Глен Миллс машғулотлар гуруҳи аъзосига айланади. Унинг машғулотлардаги шериклари Ким Коллинз ва Дуэйн Чемберслар бўлди. Янги мураббийнинг илк қилган иши спортчидаги жароҳатлар сабабини аниқлаш эди. Миллс Усэйнни тиббий кўрикка юборади. Шифокорлар унга сколиоз диагнозини қўйишади. Шунингдек, Болтнинг ўнг оёғи чапига қараганда 1,3 см га кичик эканлигини аниқлайдилар. Улар Усэйнни спорт билан ҳайрлашиш эҳтимоли мавжудлигидан огоҳлантирдилар. Орада у германиялик таниқли ортопед шифокор назорати остида даволанади. Даволаниш курслари якунланганидан сўнг у яна машғулотларни бошлайди. Орадан бироз вақт ўтиб эса Ямайка чемпионати ғолибига айланади. 10 июлда Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари ўртасидаги турнирда чемпионатнинг янги рекордини қайд этиб, олтин медаль соҳибига айланади. Хельсинкида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг финалига етиб борган спортчи, ҳал қилувчи чиқишда дастлабки 60 метрдан сўнг оёғида қаттиқ оғриқни ҳис қилади ва финишга 26,27 натижа билан охирги бўлиб етиб боради. Жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборишга мажбур бўлади. Ноябрь ойида эса у машинасида автоҳалокатга учрайди.
Шу билан 2006 йилнинг март ойида яна машғулотларга қайтади.
Биринчи дунё рекорди
...
Дунёнинг энг тезкор одами ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ қисмини қуйидаги саҳифа орқали ўқиб чиқинг > > > Ямайкалик "чақмоқ" - Усэйн Болт ҳақида!
Comments