Дониёр Исмоилов: "Жарима тўпини тепишимни Шквириннинг ўзи айтганди"
12 apr 2016 18:43
News
Дониёр Исмоилов: "Жарима тўпини тепишимни Шквириннинг ўзи айтганди"
Биз ўйиндан сўнг ёш футболчи билан мавсум бошидаги омадсизликлар, "Металлург"га урилган гол ва кейинги баҳс ҳақида гаплашдик.
"Биз янги шаклланаётган жамоамиз. Бу йил жамоада жуда катта ўзгаришлар бўлди. Менимча шу сабаб ўйинимиз қовушмаётган эди. Секин-асата ўйинимизни топамиз худо хоҳласа. Умид қиламанки мухлисларнинг ишончини оқлаймиз.
"Металлург"га қарши ўйинда урган голимга келсак захирадан майдонга тушаётганимда Игорь Шквирин агар жарима тўпи бўлса ўзим тепишимни тайинлаган эди. Мураббий билдирган ишончни оқлаганимдан хурсандаман. ВИДЕО
Кейинги турда "Бунёдкор"га қарши ўйнаймиз. Рақиб кучли, ёш ва шаклланган жамоа. "Қалдирғочлар"га қарши ўйинда очко олишга ва мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман", - дейди Дониёр Исмоилов.
Comments