Latest news

12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  8 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  6 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  0 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  6 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  18 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  8 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5

"Динамо": Мурзоев 2015 йилда жамоанинг энг яхши футболчиси News

"Динамо": Мурзоев 2015 йилда жамоанинг энг яхши футболчиси

Олий лига 2015 йилги мавсуми «Динамо» жамоаси учун омадсиз якунланган бўлсада, клуб расмий сайти ўз анъанасига биноан мухлислар ўртасидаги сўровномага кўра, жамоанинг бу йилги энг яхши футболчисини аниқлади.

Сўнгги бир ой вақт давомида клуб расмий сайтида «Сизнингча, «Динамо» жамоасининг 2015 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси ким?» сўровномасида энг кўп овоз жамоа тўпурари Камолиддин Мурзоевга аталди. Иккинчи даврада «Динамо» сафига қўшилиб 13 ўйинда 8 та гол урган ва 2 та голли «пас»га муаллифлик қилган 28 ёшли форвардга 114 та овоз (37,1%) берилган.

Бу борада унга «рақобат» қилган футболчи Илҳом Юнусов бўлди. Самарқандлик тажрибали яримҳимоячига 94 та овоз (30,6) берилган. Учинчи ўринда эса марказий ҳимоячи Ильдар Маматказин қайд этилди. Андижонлик ҳимоячи 26 та овоз (8,5) тўплаган.

Шунингдек, сўровномада Аваз Агалиев 22 (7,2%), Артём Филипосян 15 та (4,9%) бўлса, Дилшод Шарофутдинов, Отабек Зокиров, Акмал Холмуродовлар ҳам қисман овоз олган. Сўровномада умумий 307 овоз берилган.

2007 йилдан буён аниқланиб келинаётган «Динамо»нинг «мавсумдаги энг яхши футболчиси» номига лойиқ кўрилган футболчилар:

2007 йил – Фарҳод Тожиев
2008 йил – Илёс Қурбонов
2009 йил – Баҳодир Насимов
2010 йил – Илҳом Юнусов
2011 йил – [Дэвид Ония]
2012 йил – Иван Нагаев
2013 йил – Андрей Мельничук
2014 йил – Андрей Мельничук.
2015 йил – Камолиддин Мурзоев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика