Latest news

20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  11 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  22 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 18:18Пролига. "Локомотив" - "Арал". Асосий таркиблар маълум!  0 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  6 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  30 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1

Дилшод Жабборов: "Шахтёр" билан ўйинда камида дурангга лойиқ эдик" News

Дилшод Жабборов: "Шахтёр" билан ўйинда камида дурангга лойиқ эдик"

Хабарингиз бўлса керак, Тошкентнинг "Локомотив" клуби айни дамда БААда йиғин ўтказмоқда.
Тайёргарлик босқичи қандай кетаётгани ва ўтказилган синов-назорат учрашувлари ҳақида билиш учун жамоа плеймейкери Дилшод Жабборов билан боғландик.

- Дилшод ака, аввало жамоангизнинг хорижда ташкил этган мазкур йиғини ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Айтишим мумкинки, йиғин кўнгилдагидек ўтмоқда. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳамма футболчилар машғулотларда бир-тану бир-жон бўлиб тер тўкмоқда.

- Мураббийлар штаби машғулотларда кўпроқ нималарга урғу бермоқда?

- Энг аввало жисмоний жиҳатдан юқори даражага чиқиш учун мехнат қиляпмиз. Қолаверса тўп билан ҳам ишлаяпмиз.

- "Шахтёр"га қарши кечган баҳс хусусида нима деган бўлардингиз? Умуман олганда шу кунгача ўтказилган синов-назорат учрашувлари сизда қандай таассурот қолдирди?
- Назаримда "Шахтёр"га қарши ёмон тўп сурмадик. Биласизми бу ўйинда биз камида дурангга лойиқ эдик. Хитойликлар билан кечган учрашувда ягона гол ўйин тақдирини хал қилди. Лекин бу баҳсда ҳам яхши ўйнагандик, менимча. Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби билан эса тенг кураш остида кечган ўйинни ўтказдик.

- Нима деб ўйлайсиз, бундай юқори савиядаги жамоаларга қарши ўйин ўтказиш қанчалик фойда келтирмоқда?

- Албатта, бу ўйинлар бизга катта тажриба беради. Айниқса ОЧЛдаги ўйинлар олдидан қандай кучга эга эканлигимизни кўрсатиб беради.

- Кўпчиликни қизиқтираётган савол: Лутфулла Тўраев билан бўладиган рақобат тўғрисида нима дейсиз?
- Асосий таркибда мунтазам равишда ўйнаш учун биргина Тўраев билан рақобатлашмайман. Ундан ташқари мен ўйнайдиган позицияда яна бир нечта кучли футболчилар бор.  Мураббий кимнинг ўша кунги холати яхши бўлса, шуни бошланғич таркибига киритади.

- ОЧЛ плей-офф босқичида "Локомотив"га 8 февраль куни "Қувайт СК" (Қувайт) ёки "Ал-Шабаб" (Ироқ) рақиблик қилади. Шахсан сиз бу жамоаларнинг қай бири тўқнаш келишни истардингиз?

- ОЧЛда кучсиз жамоалар бўлмайди. Шунинг учун уларни аълоҳида ажратиб кўрсатиш қийин. Менга қайси клуб билан рўбарў келишнинг аҳамияти йўқ. Муҳими қайси рақиб бўлса ҳам ўз майдонимизда керакли натижани қўлга киритиш.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика