Latest news

09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  2 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  7 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  3 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  3 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11

Дилшод Абдуллаев: "Жаҳон чемпионатида ўйиндан ўйинга ишончимиз ортиб борди. Франциядан қўрқмадик ва ғалаба учун ҳаракат қилдик" News

Дилшод Абдуллаев: "Жаҳон чемпионатида ўйиндан ўйинга ишончимиз ортиб борди. Франциядан қўрқмадик ва ғалаба учун ҳаракат қилдик"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси таркибида бир қатор футболчилар ижобий таассурот қолдиришди.

Ҳимоя қўрғонида ишончли ўйин кўрсатган ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган Дилшод Абдуллаев Жаҳон чемпионати ҳиссиётлари билан бўлишди. 

"Жаҳон чемпионатида ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси. У ердаги муҳит, майдонлар, рақиблар умуман бошқа даражада. Бизнинг гуруҳ энг кучлиси эди. Оддий жамоалар, деб бўлмасди. 

Илк турдан сўнг футболчилар ўзаро барчасини келишиб олдик. Бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Канада, Испания, Англия билан учрашувларда ўзимизга ишонч ортиб борди. Франциядан қўрқмадик ва ғалаба учун ҳаракат қилдик. Майдонда рақиб ким бўлиши аҳамиятсиз эди, ортга йўлимиз қолмаганди. Тарих яратмоқчи эдик, ўхшамай қолди.

Бунгача босиб ўтилган йўлда мураббийларимга, қолаверса, экран ортида ҳар бир ўйинимизни ҳаяжон билан кузатган Нодирхўжа ака Юлдашевга алоҳида катта раҳмат айтаман. Бизни 2 йил давомида тайёрлаган терма жамоа мураббийларига, ЎФАдаги ходимларга ҳам ташаккуримни билдириб қоламан", – дейди Дилшод Абдуллаев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика