Дибала Дель Пьеро ва Инзаги сафига қўшилди ФОТО
03 oct 2018 05:24
News
Дибала Дель Пьеро ва Инзаги сафига қўшилди ФОТО
Кеча бўлиб ўтган ЕЧЛ 2-тур ўйинида "Ювентус" ўз майдонида "Янг Бойз"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ана шу учрашувда туринликларнинг ҳар уччала голига Пауло Дибала муаллифлик қилди. Шу тариқа, аргентиналик форвард "кекса синьоралар" таркибида Артуро Видалдан сўнг Чемпионлар лигасида хет-трик қад этган биринчи ўйинчи бўлди. Видал 2013 йил "Копенгаген"га қарши баҳсда учта гол урган.
Бундан ташқари, Дибала "Ювентус" таркибида ЕЧЛда хет-трик қайд этган 4 нафар ўйинчидан бирига айланди. Унгача туринликлар афсонаси Алессандро Дель Пьеро ("Монако"га қарши), Филиппо Инзаги ("Динамо Киев"га қарши) ва Артуро Видал ("Копенгаген"га қарши) битта ўйинда учта гол уришга муваффақ бўлишган.
Link :
Source : twitter.com/Squawka
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments