Latest news

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  4 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

Даврон Кабулов Азизбек Ҳайдаровга жавоб берди News

Даврон Кабулов Азизбек Ҳайдаровга жавоб берди

"Миллион" жамоасининг аъзоси Даврон Кабулов ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Сўнгги бир йил ичида мен ҳақимда негатив фикр билдирганларга жавоб қайтармадим. Чунки, шов-шув кўтаришнинг осон услули Давронга нимадир дегин ва у сенга қандай жавоб қайтаради. Шундай йўл билан халқнинг оғзидасан. Канизанинг ажрашиб кетиши, "Миллион"дан 4 кишини чиқиб кетиши, меҳмонхонадаги қўшнилар воқеаси кабилар билан шов-шув етарли бўлиб қолди. Ўзимга-ўзим ким гапирса ҳам жавоб қайтармайман дедим.

Энди Азиз Ҳайдаровга тўхталадиган бўлсам, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси, ҳозирда терма жамоалар бўлими раҳбари сифатида фаолият олиб бораётган инсон ҳисобланади. У интервьюда: "Давронга савол берсам гапиролмай а-а-а-а деб қолди",- деган. Биринчидан мен бунга енгилроқ ёндашдим. Биз футболчиларни ҳар концертимизда ҳазил қиламиз. Шу боис бир гапирган бўлса гапирибди-да маънода қабул қилдим.

Лекин аслида воқеа, суҳбат бундай кўринишда бўлмаган. Азиз Ҳайдаров терма жамоалар марказида катта масалаларни ҳал қилади, деб ўйлаймайман. Ҳал қиладиган одамлар ичида Азиз Ҳайдаровни йўқ, деб ҳисоблайман. Шахматда шох, фарзин деган нарсалар бор. Уни мен шох сифатида кўрмайман. Якуний қарорни у қабул қилмайди. Бу мени шахсий фикрим. Ёлғон аралашгани учун жавоб қайтаришни лозим кўрмадим.

Аслида Ҳайдаров "Келинглар, аввал мураббийликка ўқинглар" деганди. Биз Алишер Узоқов билан бирга ростдан ҳам Жисмоний тарбия институтига бориб ўқимоқчимиз.

Ўзбекистон Австралияга 0:6 ҳисобида ютқазган пайтда таркибда бўлган Азиз Ҳайдаров а-а-а деб қолган бўлиши мумкин. Агарда Азиз Ҳайдаров истаса терма жамоа йиғини бўладиган пайтда Вадим Абрамоа билан биргаликда асосий таркибни йиғишсин. Мен эса Ўзбекистон чемпионатидаги қолган футболчилардан битта таркиб тузаман. Ёнимга битта мураббий оламан. Асосий таркибга жалб қилинмаган футболчилардан таркиб тузаман. Марҳамат исташса ўйинни телеканалда жонли эфирда кўрсатсин",- дейди Даврон Кабулов "Chotki TV" каналига берган интервьюси чоғида.



Rating: +81   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика