Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади
14 dec 2025 23:05
News
Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади
"Манчестер Сити" Англия Премьер-лигаси 16-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас"га қарши баҳсда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ғалаба "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола учун Англия чемпионатида уч ва ундан ортиқ гол урган 150-ғалаба бўлди. Бу натижага эришиш учун мутахассис 358 та ўйин ўтказишига тўғри келган. Шу тариқа, Гвардиола ўтказилган 522 ўйинда 149та шундай ғалабага эришган Алекс Фергюсоннинг натижасини ортда қолдирди.
Гвардиола "Манчестер Сити"ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Бу вақт ичида мутахассис клубни олти марта Англия Премьер-лигаси чемпионига айлантирди.
Жорий мавсумда Англия чемпионатида ўтказилган 16 та ўйиндан сўнг "Манчестер Сити" 34 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Ўйинлар сони тенг бўлган ҳолда пешқадам "Арсенал" билан орадаги фарқ 2 очкони ташкил этмоқда.
Link :
Source : mancity.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments