Даврон Файзиев: "Шундай пенальтини белгилаб футболни ривожлантирамиз десак, унда билмадим..."
23 apr 2016 22:04
News
Даврон Файзиев: "Шундай пенальтини белгилаб футболни ривожлантирамиз десак, унда билмадим..."
"Андижон"ни ғалаба билан табриклайман. Бахтиёр Ашурматов жамоада катта кўламдаги ишни бажаргани кўриниб турибди. Бугунги биринчи ва учинчи голларига эътирозим бор. Буларни видеода кўриб чиқишим керак. Агар мана шундай пенальтини белгилаб футболни ривожлантирамиз десак унда билмадим қандай ўйнаш керак? Ютқазиб туриб баҳона қилмоқчи эмасман. Кўрдингиз 10 киши бўлиб ҳам рақибдан қолишмадик. Футболда мағлубиятлар ҳам учраб туради, лекин бундай мағлуб бўлиш аламли. Курашда давом этамиз, "Навбаҳор", "Локомотив" ва "Нефтчи"га қарши ўйинлардан сўнг ҳурмат қила бошлашди. Балки йигитларимиз "осмонга чиқиб кетишгандир", - дейди Файзиев.
"Иккинчи голда ўзимиз хато қилдик, учинчи голда эса ўйиндан ташқари ҳолат бор эди менимча. Пенальти бўлмаганида ўйин натижаси бошқача бўлиши мумкин эди. Шундай пенальтини "Андижон" дарвозасига белгиласа қандай бўлишини ўйлаб кўриш керак. Ўтган йил ҳам Андижондаги ўйинда айнан шу ҳакам ишлаганди... Бу баҳона эмас".
"Акмал Холмуродов учинчи марта қизил карточка олди? Ўтган иккита ўйинда қизил карточкани ҳақли тарзда олганди. Лекин бугунги ўйинда рақиб футболчиси Акмал Холмуродовнинг чиғига тегди ва ҳимоячимиз ўзини боса олмади. Ўтган йил "Нефтчи" билан ўйинда худди шундай ҳолатда рақиб футболчиси Акмал қилганидек бизни ўйинчини туртиб юборганида сариқ карточка берилганди. Бугун эса қизил берди".
"Ҳакамларга танаффусдан олдин нима дедим? Озгина виждонан бошқаринглар дедим. Темур Ҳакимов "Локомотив"га қарши ўйиндан олдин жароҳат олганди. Шу боис ҳозирча асосий таркибда тушишга тайёр эмас", - дейди Даврон Файзиев.
"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Comments