Даврон Файзиев: "Бугун мухлисларга ёқадиган футбол бўлди"
18 apr 2019 23:16
News
Даврон Файзиев: "Бугун мухлисларга ёқадиган футбол бўлди"
"Бугун ўйин ҳақида қисқача фикр билдирадиган бўлсам, бугунги ўйин мухлисларга ёқадиган футбол бўлди. "Пахтакор" билан тенгма-тенг курашишга келган эдик. Шундай ҳам бўлди, лекин натижа мезбонлар учун етарли бўлди.
"Пахтакор" устунлик томонида эди, аммо биз охиригача курашгандик. Оддий бир концентрациянинг йўқолиши биринчи гол билан якунланди. Бу албатта бироз тажриба билан боғлиқ. Агар биз тезкор ҳужумларимиздан фойдалана олганимизда ҳеч бўлмаса 1 очко билан қайтишимиз мумкин эди.
Иккинчи бўлимда ўйинни кескин тушишини шогирдларим натижа учун ўйнагани билан боғлаш мумкин. Ҳимоячи тушириб, Сайфиев ва Машариоповлар ҳужум қилган томонни ёпишга ҳаракат қилдим. Лекин, ўнг томондан аниқ узатма бўлиши Сиддиқовнинг голига замин яратди. Ўша вазиятда Черан ва Бикмаевга эътибор бериб, Сиддиқовни бироз унутиб қўйишди ва натижада гол ўтказиб юбордик.
"Пахтакор"ни бугунги ғалаба билан табриклайман ва Қатарда бўладиган ўйинда уларга омад тилайман" - дейди Файзиев.
Comments