Latest news

22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  3 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  38 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2

Дастрўмолингизни тайёрланг: кубокни етакчилардан бири тарк этади News

Дастрўмолингизни тайёрланг: кубокни етакчилардан бири тарк этади

Ҳали қайноғи совуб улгурмаган дерби давом этади.

Яхши кўрадиган фильмингизга нимадир етишмаётган кўриниб, унинг иккинчиси кутганингиздек, яқинда Суперлига доирасида иккала тараф учун ҳам кўзёшларсиз якунланган дербининг янги премьераси гувоҳига айланамиз. 

Охирги ўйинлар

Иккала жамоа Суперлига доирасидаги баҳсда қимматли очколарни йўқотган бўлишига қарамасдан, ўз ўринларини бўшатиб беришмади, яъни қолган етакчи жамоалар ҳам уларга "раҳм қилишди". Наманганликлар сўнгги 5 ўйинда 3 ғалаба ва 2 дуранг қайд этган бўлса, пойтахтликлар 2 ғалаба ва 3 дуранг билан чекланишган.


Қизиқарли фактлар

"Навбаҳор" охирги 7 ўйиндан бери рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда;

"Навбаҳор" охирги 6 ўйиннинг 4 тасида рақиб дарвозасига битта тўп киритган;

"Пахтакор" сўнгги 12 ўйиндан буён гол урмоқда;

"Пахтакор" сўнгги 10 учрашувнинг 8 тасида биттадан кўп гол урган.

Ўзимизнинг карикатура. "Навбаҳор" — "Пахтакор" ўйинида тарози паллалари тенг келди


Ўзаро ўйинлар


28 август куни Coca Cola Суперлигасининг 17-тури доирасида иккала жамоа беллашди ва унда кучлар тенг келди. Сўнгги пайтларда мазкур тўқнашувда кимнинг қўли баланд келишини Ванга момо ҳам айтиб беролмаслиги турган гап. Ўйин бобида ҳам, натижа бобида ҳам ҳеч қайси жамоа бир-бирига бўйин эгишни истамаяпти. Жамоалар ўртасидаги охирги баҳсда ҳам марказда ўйинни томоша қилиш учун ташриф буюрган томошабин тўпнинг гоҳ у тараф, гоҳ бу тарафга ўтишини кузатганча бўйинлари малҳам суришга муҳтож бўлиб қолган бўлса, ажабмас. Статистика ҳам гапимизни бироз бўлса-да тасдиқлайди.

Навбаҳор — Пахтакор 1:1

Тўп назорати: 50-50

Зарбалар: 10-8

Аниқ зарбалар: 4-5

Ноаниқ зарбалар: 6-3

Учрашувдан кейин ҳакамнинг баъзи қарорлари муҳокамаларга сабаб бўлди. "Реал" билан "Барселона"дан ўзгасини билмайдиган, Ўзбекистон жаҳон чемпионатига йўл олса, ҳамма нарса обод бўлиб кетади дея ўйлайдиган Нортойдан тортиб магазинчи Ғайбулла амакигача ўз эътирозларини баён қилишди. Гандбол тўпичалик келадиган бош қисмимиз баъзи вазиятларда хулоса чиқаришга иккиланди, сайтимизнинг россиялик эксперти ҳам баҳсли вазиятларга ўз фикрини билдирди.

Жуда кўп хато! Россиялик эксперт томонидан Суперлиганинг 17-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

"Навбаҳор" - "Пахтакор" 10 йилдан сўнг кубокда учрашмоқда


Чорак финалгача йўл

Қизиқ томони, иккала жамоа ҳам ушбу турнир давомида ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қола олган. Фарқли жиҳати, "шерлар" атиги битта ўйин (Шўртан, 5:0) ўтказишган бўлса, "лочинлар" 4 та баҳсда майдонга тушиб улгурди ва "Қизилқум" (2:0), "Динамо" (1:0), "Нефтчи" (1:0), "Олимпик" (1:0) жамоаларини мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.


Ҳакам


Ўзбекистон кубоги чорак финали марказий учрашувини бошқариш Раҳимбек Каримов зиммасига юклатилган. Мезбонлар шу кунга қадар бу рефери бошқарган учрашувларда мағлубиятга учрамаган. Ҳакам ҳозирга қадар "лочинлар" иштирокидаги 7та баҳсни бошқарган. Маълумот сифатида айтиш керакки, Раҳимбек Каримов наманганликларнинг Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасида "Олимпик"га қарши кечгани ўйинида захира ҳаками сифатида ишлаганди. 

2022 йил.

10-тур. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:1

8-тур. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1

3-тур. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 2:0

2021 йил.

23-тур. "Машъал" - "Навбаҳор" 0:0

8-тур. "Навбаҳор" - "Сурхон" 2:0

3-тур. "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0

2020 йил. 

23-тур. "Навбаҳор" - "Сурхон" 1:0


Мураббийлар қандай фикрда?


Суперлигадаги тўқнашувдан кейин ҳар иккала бош мураббий кубок баҳси ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтганди. Самвел Бабаян жамоасининг кубок баҳсига максимал тайёргарлик кўришини таъкидлаган бўлса, Шацких "Навбаҳор" доим бир хил ўйнашини ҳамда рақибга қарши сюрприз тайёрлашини айтиб ўтганди.


Чипталар нархи қанча?


“Навбаҳор” – “Пахтакор” баҳсига чиқарилган чипталарни Наманган шаҳар, “Чорсу”даги якка қабр олди, “Сардоба”даги  “Мегаполис” савдо мажмуаси, Давлатобод туманидаги “Марказий” ўйингоҳ, “Камолот” боғи кассаларидан харид қилишингиз мумкин. 

Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил - 30 000 сўм этиб белгиланган.


Якун қандай бўлади?

Бир неча кун илгари томоша қилган ўйиндан фарқли ўлароқ, бу учрашувда дуранг натижа қайд этиш мумкин эмас, аниқроғи, учрашув ғолиб аниқлангунча давом этади. Афсуски, қайсидир етакчи жамоа ва унинг жонажон мухлислари чорак финалдаёқ кўзёшларини артиши учун дастрўмол ишлатишга мажбур бўлади. Эҳтимол, ғалаба қозонган жамоа ҳам қувонч кўзёшларини дастрўмолига эсдалик сифатида қолдириши мумкин. Наманганлик мухлислар эса баҳснинг янада қизғинроқ ўтишини таъминлаб бериши шубҳасиз. Натижа қандай бўлишидан қатъи назар яна муҳокамалар, ўзбек луғат бойлигидаги айтишга одам хижолат бўладиган сўзлар бошланиш кетиши, шубҳасиз. Начора, бу ҳам футболнинг бир қисми. Сизнинг холисона фикрингизча, бўлажак тўқнашувда қандай ҳисоб қайд этилади?

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика