Latest news

22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  1 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  7 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Чемпионлик йўлидаги кураш, легионерлар ва аёллар футболига эътибор борасида “Сўғдиёна-W” бош мураббийи Шерали Бабакулов қандай фикрда? News

Чемпионлик йўлидаги кураш, легионерлар ва аёллар футболига эътибор борасида “Сўғдиёна-W” бош мураббийи Шерали Бабакулов қандай фикрда?

Жорий мавсумда “Сўғдиёна-W” жамоаси Олий лигада ишончли тарзда иштирок этиб, пешқадамликни ўзида сақлаб турибди.

Улар чемпионлик учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Бош мураббий Шерали Бабакулов билан суҳбатда ўзимизни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олдик.

- “Чемпионатнинг 16-тури ортда қолди. “Сўғдиёна” аёллар жамоаси шундан 15тасида ғалаба қозонди ва 1 бор дуранг қайд этди. Мағлубиятсиз одимланмоқдасизлар. Бунинг сири нимада?

- Мавсум бошида биз юқори мақсадларни қўйгандик. Ўша йилган мақсадимиз йўлида тинимсиз меҳнат қилмоқдамиз. Мағлубиятсиз тарзда ўйин кўрсатишимизга, биринчи навбатда жамоада қўйилган тартиб-интизом деб ўйлайман. Машғулотларда жиддий тарзда шуғулланмоқдамиз, бирорта ўйинга беътибор бўлмасдан, ҳар бир ўйинни ютиш учун курашмоқдамиз.

- Мавсумни мағлубиятсиз тугатиш асосий вазифами?

- Албатта, мураббий сифатида мавсумни мағлубиятсиз якунлашни истаймиз. Агар буни удаллай олсак, тарихий натижани қайд этган бўламиз. Аслини олганда, “Сўғдиёна” аёллар жамоасининг асосий вазифаси Ўзбекистон чемпионати ва кубогини қўлга киритиш. Келгуси йилда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этиш режалаштирмоқдамиз.

- Сўғдиёна аёллар жамоасининг бу йилги иштироки ҳақида умумий фикрингиз қандай?

- Бу саволизга тўлиқ жавоб беришга вақт бор. Чунки олдимизда чемпионат ва кубок баҳслари бор. Мавсум якунланганидан сўнг умумий ҳулоса берсам мақсадга мувофиқ бўларди. Шуни айтиш керакки, ўтган йилга қараганда,бу йил натижаларимиз яхшиланди. Ўйин услубимиз ҳам ўзгарди.

- Бу йилги “Сўғдиёна” аёллар жамоасидаги шароитлар яхшими?

- Мен ушбу жамоада тўртинчи йилдирки, ишлаётган бўлсам, молиявий имкониятларимиз йилдан-йилга яхшиланмоқда. Бизга яхши шароитлар яратиб беришган. Айниқса, асосий ҳомиймиз бўлган “SILVERLEAFE” компанияси маош ва мукофат пулларини узлуксиз бериб келмоқда. Ишонаманки, келгуси йилда Осиё чемпионлар лигасида ўйнайдиган бўлсак, молиявий ҳолатимиз янада яхшиланади.
 




- “Жамоада тўп тепаётган легионер қизларнинг жамоага фойдаси қанчалик бўлмоқда. Бу ҳақда ўзингиз қандай фикрдасиз?
- Хориждан келган қизларнинг жамоамизга фойдаси тегмоқда. Уларнинг қайд этаётган статистикаси ҳам бунга яққол мисол бўла олади. Мураббий сифатида ҳам мен уларнинг тактик схемаларимизга мос келаётганини айтиш лозим. Шу ўринда айтиш керак, маҳаллий футболчиларимиз ҳам ушбу легионерларимизни жамоамизга келганидан хурсанд. Улардан қайсидир жиҳатларини ўрганмоқда. Тил борасида ҳам ўзларининг билимларини оширишмоқда. Хуллас, легионерларнинг борлиги жамоамизга фақат ижобий таъсир кўрсатмоқда.

- Сиз илгари “Металлург” аёллар жамоаси билан ҳам чемпионликга эришгандингиз. Буни “Сўғдиёна” билан ҳам нишонлаш арафасидасиз. Айтингчи, аёллар футболида ишлаш қийин эмасми?
- Биласизми, “Металлург” жамоаси 2013 йилда ташкил топган бўлса, биз 2017 йилда чемпионликни қўга киритдик. Салкам беш йил давомида чемпионлик сари ҳаракат қилиб келди. Шу вақт оралиғича, катта меҳнат қилдик. Бу вақт оралиғида бир неча маротаба вице-чемпион бўлдик, Ўзбекистон Суперкуболарида зафар қучдик. “Сўғдиёна” ҳам 2018 йилда ташкил топди. Бу жамоани ташкил топганидан буён биргаман. Ниҳоят, қилган меҳнатларимиз шу йилда ўз мевасини бермоқда. Агар биз чемпион бўлсак, бу мен учун жуда аҳамиятли. Шу йиллар қилган меҳнатларимиз зое кетмаган бўлади.

Аёллар футболида ишлаш ўзига яраша қийинчиликлари бор. Уларда руҳия томондан муаммолар бўлади, уларга машғулотларда кўрсатма бериш вақтида тўғри тушунтириш осон эмас. Бироқ уларнинг ютуғи сифатида, жангорвалик ва мақсади сари дадил қадам ташлашлари деб биламан. Қолаверса, аёллар футболчилар тартиб-интизомга қаттиқ эътибор беришади.
 

9 йилдан буён аёллар футболида ишлаб келаётган бўлсам, шуни кўрдимки, бизда футболчилар жуда кучли. Фақатгина, эътибор ва шароитлар яратилиб берилса, келажакда бу мевасини беради. Суперлига клуби раҳбарлари клуб тизимидаги аёллар жамоаси футболчиларига барча шароитларни яратиб беришса, уларни қўллаб-қувватлашса, ишонаманки, бизда яхши ўйинчилар кўп. Бу эса аёллар терма жамоамизни халқаро майдонларда муваффақиятли тарзда тўп тепишига замин яратади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика