“Челси” ўз тарихида илк бор АПЛнинг 12та ўйинида кетма-кет ғалабага эришди
26 dec 2016 22:28
News
“Челси” ўз тарихида илк бор АПЛнинг 12та ўйинида кетма-кет ғалабага эришди
Бундан бир неча дақиқа аввал “Челси” клуби АПЛ доирасидаги 18-тур учрашувида “Борнмут”ни мағлуб (3:0) этди.
Бу билан лондонликлар Англия чемпионатида кетма-кет 12та учрашувда ғалабага эришиб, клуб рекордини янгилашди.
Бунга қадар “Челси” 2009 йилги мавсумда апрель ойидан сентябргача 11та ўйинда муваффақият қозонганди.
Айни пайтда Антонио Конте шогирдлари 46 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қилишяпти. Ўз ўйинини эртага ўтказадиган “Ливерпуль” “Челси”дан 9 очкога ортда қолмоқда.
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments