"Челси" мухлиси Кепага: "Бизни алдашга уринма"
25 feb 2019 18:45
News
"Челси" мухлиси Кепага: "Бизни алдашга уринма"
Баҳс якунланишига бир неча дақиқа қолганида бош мураббий Маурицио Сарри Аррисабалага ўрнига Вилли Кабальерони туширмоқчи бўлди, аммо табло кўтарилганига қарамай, Кепа майдонни тарк этишни истамади. Натижада италиялик мутахассис ғазаб билан сув идишни ерга отди ва трибунаости йўлакчасига йўл олди. Бир неча сония ўтиб мураббий майдонга қайтди. Пенальтилар сериясида "Манчестер Сити" ғалабага эришди.
Учрашувдан сўнг посбон мураббийнинг қарорига қарши чиқишни истамаганлигини айтди.
"Бизни алдашга уринма. Жароҳатдан қатъий назар, Кабальеро тактик ўзгариш эди" - деб ёзди мухлислардан бири.
"Сен рад этганинг тактик юриш эди. Кабальеро Кепа жароҳат олгунга қадар машғулот ўтказаётганди. У жазоланишига ишонаман" - дея фикр билдирди "Челси"нинг бошқа ишқибози.
"Кепа тўғри иш қилмади. Фикримча, мураббийнинг қарори тактикага боғлиқ эди, бироқ Кепа буни жароҳатга боғлиқ деб ўйлади" - деб ёзди бошқа бир мухлис.
Comments