Latest news

09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   0 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  102 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3

"Championat.asia" нашри ходимлари Фаластин, Иордания ва Тожикистонга сафар қилади News

"Championat.asia" нашри ходимлари Фаластин, Иордания ва Тожикистонга сафар қилади

Сайтимиз Сиз азиз футбол мухлисларига "қайноқ" ва муҳим хабарларни воқеа жойидан етказиб бериш учун ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги иккита ўйинга ўз ходимларини юбормоқда.

Ватанимиз бош жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги илк юриши Фаластинга қарши кечади. Сафарда ўтадиган мазкур ўйинда сайтимизнинг икки нафар ходими Гайрат Хасбиулин ва Толибжон Қосимов терма жамоа иштирокидаги ўйинга оид барча хабар ва тафсилотларни воқеа жойидан ёритиб боради. Шунингдек, Иорданияда ўтадиган Ироққа қарши ўртоқлик учрашувда ҳам сайтимиз вакиллари журналист сифатида иштирок этишади.

Шунингдек, сайтимизга нафақат юртдошларимиз, балки қўшни давлатлар Тожикистон ва Қирғизистондан ҳам футбол мухлислари ташриф буюришади. Шу боисдан сайтимиз ходимлари Шаҳбоз Беғамов ва фотомухбир Жаҳонгир Файзуллаев Марказий Осиё дербиси, ЖЧ-2022 саралаш босқичининг "F" гуруҳидан ўрин олган Тожикистон - Қирғизистон учрашувида ишлашади. 

Марказий Осиё дербиси мақомидаги мазкур принципиал қарама-қаршилик мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу туфайли қўшниларимизнинг ўзаро беллашувини ёритиб, ўйин атрофи ва учрашув тафсилотлари ҳақида хабардор қилиш мақсадида сайтимиз ходимлари бўлажак ўйин учун аккредитациядан ўтишди. 

Ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев бошқарувидаги Тожикистон ва россиялик мураббий Александр Крестинин бошчилигидаги Қирғизистон терма жамоаларининг мазкур баҳси қизиқарли ва муросасиз ўтишига шубҳа йўқ. 

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизнинг Фаластинга қиладиган сафари ва Иорданияда ўтадиган Ироққа қарши баҳс эса ҳафтанинг энг муҳим воқеасига айланади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ-2022 Иккинчи саралаш босқичи "D" гуруҳида Фаластин, Саудия Арабистони, Яман ва Сингапур рақиблик қилади. Дастлабки турда Сингапур Яманни қабул қилса, Ўзбекистон Фаластинга сафар қилади. Саудия Арабистони эса биринчи турда дам олади. Иккинчи турда эса вакилларимиз ўйин ўтказишмайди ва оралиқдаги бўш ойнани ўртоқлик беллашуви билан тўлдиришади. Фаластиндаги ўйиндан кейин вакилларимиз ўша ерга яқин бўлган Иорданияда Ироқ билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

ФИФА кунлари муносабати билан бошланажак янги мундиалга илк қадамларни қўйиладиган Қатар-2022 саралаш босқичи доирасидаги муҳим беллашувларни сайтимиз орқали кузатишда давом этинг! Биз эса Сиз азиз футбол мухлислари воқеа жойидан эксклюзив маълумотлар ва "қайноқ" хабарларни етказиб берамиз! Зеро сайтимиз фақат ва фақат Сиз азиз футбол иҳлосмандлари учун ишлайди!


"Championat.asia" шиори: Орзу қилинг, завқланинг ва бизни кузатинг!

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика