Latest news

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  50 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  10 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Цейтлин нега АГМК футболчисини четлатгани ойдинлашди News

Цейтлин нега АГМК футболчисини четлатгани ойдинлашди

Суперлиганинг қолдирилган 14-тур доирасидаги АГМК - "Пахтакор" учрашувида кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган вазият бўйича ойдинлик киритилди.

Гап шундаки, учрашувнинг 52-дақиқасида "Пахтакор" ҳужум қилаётган вазиятда АГМК футболчиси Музаффар Музаффаров жарима майдончаси атрофида тўпни тўхтатди. Ҳакам эса бу вазиятда хуштагини чалди ва Музаффаровга сариқ карточка кўрсатди. Бунга қадар эса Музаффар Музаффаров 26-дақиқада ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилганди. Кўпчилик бу вазиятда Цейтлин Музаффаров тўпни қўли билан ўйнади деб ҳисоблаганини тахмин қилди ва қўпол хатога йўл қўйгани айтилди. Чунки Музаффаров тўпни қўли билан ўйнамаганди. Цейтлин эса вазиятда яқин турганди ва ҳеч иккиланишсиз футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатди.

Аслида эса Цейтлин Музаффаровни тўпни қўли билан ўйнамаганини кўрган ва бошқа қоида бузилишини аниқлаган. Яъни, Музаффаров ўша вазиятда тўпни қабул қилаётган "Пахтакор" аъзоси Машариповни ортида туриб, "Я, пропусти" (Мен, тўпни ўтказвор, ) деган "подсказка". Бу эса футболдаги ҳалол ўйин қоидаларига зид. Яъни, рақиб футболчисини била туриб алдаб, ундан тўпни олиб қўйиш қоидага хилоф саналади. Бу вазиятда қоида бўйича ҳакам ҳақ. Цейтлин айнан шу нарсани кўриб, эшитиб Музаффаровни четлатган.

Буни эса табиийки ўйинни стадиондан ёки телевизор орқали кўрган ишқибозлар пайқамайди. Чунки тўпни тўхтатган ва кейинчалик жарима белгиналиб, огоҳлантирилган футболчини кўпчилик ҳакам тўпни қўли билан ўйнади деб ҳисоблади дея ўйлайди. Аслида эса Цейтлин бу вазиятда бошқа қоидабузарликни қайд этгани ойдинлашди. Буни бизга учрашув расмийлари маълум қилишди.

Биз эса иккинчи тараф билан, яъни майдондан четлатилган Музаффар Музаффаров билан боғландик. АГМК футболчиси вазиятни шундай тасвирлади:

- "Мен жамоадошимга "сзади, я" деб "подсказка" бергандим. Ҳакам буни рақиб футболчисига айтдим деб ўйлади. Мен бу вазиятда ўз жамоадошимни назарда тутгандим. Ҳакам эса менга ишонмади ва шундай қарорга келди", - дея фикр билдирди Музаффар Музаффаров.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: -201   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика