«CAFA Women’s Championship 2018»: Бугун мусобақанинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади
01 dec 2018 11:06
News
«CAFA Women’s Championship 2018»: Бугун мусобақанинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади
5-тур учрашувларининг дастлабкисида Афғонистон терма жамоаси Тожикистонга қарши баҳс олиб боради. Учрашувни қирғизистонлик Вероника Бернандская бошқариб боради. Унга қанотларда Жибек Оқил қизи ва Малика Қодирова ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам – Жалеҳ Тўфонпур (Эрон).
Куннинг иккинчи ўйинида Эрон терма жамоаси Қирғизистон билан куч синашади. Учрашувни ўзбекистонлик Ҳуснора Жумаева бошқариб боради. Унга қанотларда Александра Кончикова ва Хайринисо Эркиновалар ёрдам беришади. Захира ҳаками – Ҳабиба Рабавикетаб (Эрон).
Барча ўйинлар Тошкентдаги “Миллий” стадионда бўлиб ўтади. Ўйинлардан сўнг стадионда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
«CAFA Women’s Championship 2018»
1 декабрь, шанба
13:00 Афғонистон - Тожикистон
16:00 Эрон – Қирғизистон
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Comments