Latest news

00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2

"Бухоро" спорт мажмуасида оилавий сектор ишга тушди News

"Бухоро" спорт мажмуасида оилавий сектор ишга тушди

Tags :  Бухоро
Футболи ривожланган мамлакатларда мухлислик маданияти ҳам жуда ривожланганлигидан барчанинг хабари бор.

Ўзбекистонда ҳам футбол ривожланиш билан бирга мухлислик маданияти ҳам ривожланиб бормоқда.

Бугунги кунга келиб стадионга ташриф буюриш бўйича мамлакатимизда бухорлик мухлислар мана бир неча йилдирки етакчилик қилиб келишмоқда. Ушбу мавсумдан эътиборан “Бухоро” ПФК янгиликга қўл урмоқда.

Футбол бўлган кун ҳамма вақт мухлис учун байрам сифатида қабул қилинади. Ҳар бир мухлис ушбу байрамни ўз яқинлари, оила-аъзолари даврасида ўтказишни исташи аниқ. “Бухоро” футбол клуби мухлисларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, “Бухоро” спорт мажмуасида махсус “Оилавий сектор”ни ишга тушуради.

Бу махсус секторда ҳар қандай мухлис ўз яқинлари, болалари, хуллас бутун оила бўлиб томоша қилиш имкониятига эга.

“ОИЛАВИЙ СЕКТОР” афзалликлари:

“Оилавий сектор” “Бухоро” спорт мажмуасида футбол томоша қилиш учун энг қулай бўлган “2-В” секторида жойлашган. Ушбу секторда болалар борлиги инобатга олинган ҳолда қўшимча хавфсизлик чторалари кўрилади. Бундан ташқари “Оилавий секторда” чекиш, номақбул сўзлар ишлатиш қатъиян тақиқланади!

“Бухоро” жамоасини қўллаб-қувватлаш учун оилангиз билан ташриф буюринг! Биз сизни кутамиз!

“Бухоро” - “Пахтакор” учрашуви 1 апрель, соат 18:45да бошланади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика