Latest news

00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  0 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  0 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  8 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  6 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  1 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3

"Бухоро": "Қизилқум"га қарши баҳсга тайёргарлик бошланди News

"Бухоро": "Қизилқум"га қарши баҳсга тайёргарлик бошланди

Бухороликлар навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида ўтказади.

Улуғбек Бақоев бошқарувидаги жамоа бу сафар ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади. Мазкур баҳсга бўлган қизиқиш юқори. Боиси аввалдан ушбу жамоаларнинг тўқнашуви шиддатга бой ва муросасиз тарзда ўтиб келган. "Бухоро" жамоаси аъзолари куни-кеча клуб қароргоҳида йиғилди ва бўлажак баҳсга тайёргарликни бошлаб юборди. Табиийки ўтган турда сафарда қўлга киритилган ғалаба жамоанинг турнир жадвалида 2-ўринга кўтарди. Шу сабабли айни дамда барчанинг кайфияти юқори дейиш мумкин. Таркибда ҳеч қандай муаммо йўқ. Сариқ карточкалари сони 4тага етгани туфайли "Обод"га қарши ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлган иқтидорли ҳимоячи Эргаш Исмоилов яна сафга қайтди ва у "Қизилқум" билан учрашувда бемалол жамоага ёрдам бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" биринчи даврада Навоийда "Қизилқум"ни Иворь Вейцар томонидан киритилган ягона гол эвазига мағлуб этиб қайтганди.   



"Бухоро" - "Қизилқум" учрашувини боқшариб борувчи ҳакамлар маълум.

26.08.2017 йил
Олий лига 19-тур

"Бухоро" (Бухоро) – "Қизилқум" (Навоий)

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент).

Қанот ҳакамлари:
Расул Фозилов (Наманган), Мўминжон Мажидов (Наманган).

Захира ҳаками:
Наим Қосимов (Қарши)

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Фарҳод Магаметов.



"Бухоро" матбуот хизмати.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика