Latest news

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  0 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  1 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  2 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  3 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

"Бухоро" ПФК мухлислар ва ОАВни тақдимот маросимига таклиф этади News

"Бухоро" ПФК мухлислар ва ОАВни тақдимот маросимига таклиф этади

5 март «Бухоро» жамоаси 2016 йилги илк расмий учрашувини ўтказади.

Шу куни олий лиганинг 1-турида жамоамиз “Олмалиқ” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув “Бухоро” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Янги мавсумдан олдин анъана тусига кирган мухлислар билан учрашув бу сафар ҳам бўлиб ўтади. Ушбу учрашув чоғида “Бухоро” ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни расмий тарзда барчага таништиради. Учрашув давомида мухлислар ўзи хохлаган мураббий ва футболчиларга савол билан мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Футболчиларни тақдимот маросими Бухоро шаҳридаги  700 кишига мўлжалланган “Вилоят мусиқа ва драма театри”да (мўлжал: амфитеатр, отчопар) бўлиб ўтади. Тадбир 29 февраль душанба, соат 11:00да бошланади.

“Бухоро” ПФК жамоанинг ашаддий ва жонкуяр мухлисларини ушбу тақдимот маросимига таклиф этади. Вилоятимизда ва Республикамизда фаолият юритиб келаётган барча журналистларни, хусусан телевидение, радио, газета ва интернет нашрларида фаолият юритиб келаётган оммавий ахбарот воситаларини ҳам ушбу тадбирга таклиф этамиз.

Қўшимча маълумот учун телефон: +99891 923-11-14

Эслатиб ўтамиз, янги мавсумдан олдин “Бухоро” ПФК учрашувларни бевосита стадиондаги медиа трибунадан туриб томоша қилиш ва ёритиш учун журналистларни аккредитациядан ўтказиш жараёни давом этмоқда. Аккредитация жараёни 2 мартга қадар давом этади. Аккредитациядан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжати (бейджик) бўлмаган ҳар қандай журналистга медиа трибунага кириши, микст-зонада футболчилар билан интервьюлар уюштириши, учрашувлардан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиши тақиқланади!

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика