"Бунёдкор"нинг қирғизистонлик легионери: "Ўз ўйинимизни юз фоиз кўрсата олмадик. Бунинг сабаби..."
11 mar 2021 12:50
News
"Бунёдкор"нинг қирғизистонлик легионери: "Ўз ўйинимизни юз фоиз кўрсата олмадик. Бунинг сабаби..."
Мазкур учрашувда нигериялик ҳужумчи Иброҳим Томиванинг ягона голи "Бунёдкор"га кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди. Ушбу учрашувдан сўнг Томиванинг голига ассистентлик қилган қирғизистонлик ярим ҳимоячи Одилжон Абдураҳмонов сайтимизга фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли. Ҳар қандай мусобақада биринчи ўйин доим қийин бўлади. Нафақат бизга, балки, қолган иштирокчи жамоаларга ҳам. Омад бизга кулиб боқди. Ўз ўйинимизни юз фоиз кўрсата олганимиз йўқ. Навбатдаги турларда бир-биримизни янада яхшироқ тушуниб, чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Тўғри, биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Бу майдонда жорий йилда биринчи маротаба ўйнадик. Майдонни ҳис қилиб олишмиз учун ҳам маълум вақт кетди. Майдонга мослашиб олганимиздан сўнг иккинчи бўлимда режаларимиз қисман иш берди.
Голдан сўнг бир неча дақиқа ҳимояланишимизга тўғри келди. Кейин яна ўзимизга келиб олдик ва охирги дақиқага қадар курашдик. Стадионга қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан ва ғалаба билан табриклайман",- дейди Абдураҳмонов.

Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments