Latest news

17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  0 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  0 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  6 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  11 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  6 13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  9 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  5 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  1 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0

“Бунёдкор” Мочинов ва Курлаев билан хайрлашди News

“Бунёдкор” Мочинов ва Курлаев билан хайрлашди

“Бунёдкор” ёшлар жамоаси мураббийлари Александр Мочинов ва Анатолий Курлаев бошқа жамоага ўтишди.
Қайд этиш керакки, айнан Александр Мочинов ва Анатолий Курлаев бошқарувида “Бунёдкор” ёшлар жамоаси сезиларли ўсишга эришди. Айнан ушбу мутахассислар билан ўринбосарларимиз 2013 йил якунларига кўра Ўзбекистон ёшлар лигаси ғолиблигини қўлга киритишди. Шунингдек, мавсумолди йиғинлар мобайнида ёш “қалдирғочлар” назорат учрашувларида ўз рақибларини кетма-кет йирик ҳисобларда мағлубиятга учратиб келаётган эди.

Яқинда Александр Мочинов ва Анатолий Курлаев “Бунёдкор” ФК рахбариятига мурожаат этиб, ўз кучларини каттароқ футболчилар билан синаб кўрмоқчи эканликларини билдиришди. Мураббийлар тандемига пойтахтнинг “Оқ-тепа” жамоасидан таклиф тушди. Энди улар “Оқ-тепа” клубини олий лигага олиб чиқиш учун бор кучларини ишга солишади.

“Бунёдкор” ФК рахбарияти Александр Мочинов ва Анатолий Курлаевнинг жамоамизда олиб борган хизматларига миннатдорчилик билдиради ва уларнинг келгуси фаолиятига омадлар тилайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика