Latest news

14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  0 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  4 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5

Бугун футбол. Сафарда ҳали ғалаба қозонмаган "Сўғдиёна" бугун "Қўқон-1912" меҳмони бўлади News

Бугун футбол. Сафарда ҳали ғалаба қозонмаган "Сўғдиёна" бугун "Қўқон-1912" меҳмони бўлади

Бугун олий лиганинг 14-тур баҳслари давом эттирилади. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

"Қўқон-1912" биринчи турни мағлубият билан бошлаганди, шундан кейин жамоа қаторасига 11 ўйинда мағлуб бўлмади. Лекин ўтган тур қўқонликлар Тошкентда "Бунёдкор"га ютқазиб қўйишди.

Мана энди жамоа ўз майдонида сафарда ҳали ғалаба нималигини билмай келаётган "Сўғдиёна" билан баҳслашади. "Сўғдиёна" шу пайтгача сафарда етти бор майдонга тушган бўлса, бирор марта ғалабага эришмаган: икки дуранг, беш мағлубият. Тўплар нисбати 6-17.


Айтганча, жиззахликлар сафарда гол ўтказиш бўйича биринчи ўринда боришмоқда. Агар жамоа бугун зафар қучса, бу Даврон Файзиев шогирдларининг сафардаги илк ғалабаси бўлади. "Қўқон-1912" эса ўз майдонидаги ўйинларнинг тўрттасида зафар қучган. Икки бор дуранг қайд этган бўлса, бир марта ютқазиб қўйган. Тўплар нисбати 11-6. "Қўқон-1912" уйдаги ягона мағлубиятини "Насаф"дан қабул қилиб олган.

Биласизми, "Сўғдиёна" Жиззахдаги охирги учта учрашувни ғалаба билан якунлади, лекин жамоа кетма-кет икки бор сафардан ютқазиб қайтди. "Қўқон-1912" эса дастлаб икки бор ўз майдонида дуранг ўйнади ва охирги уй ўйинида ғалаба қозонди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика