Latest news

18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  3 18:40Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" "Ал Иттиҳод" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  11 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   0 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  0 18:15Про лига. "Арал" Нукусда "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  1 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  5 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  11 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0

Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими? News

Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?

Айни пайтда Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезиядаги халқаро турнирда иштирок этмоқда.

Вакилларимиз кеча Тожикистон билан куч синашишди. Бу турнир номи U-17 миқёсида ўтказилаётган бўлса-да, биз U-16 ёш тоифасида иштирок этмоқдамиз. Тожикистон биз учун бу мусобақадаги учинчи рақиб эди. Аввалги турларда Мали ва Индонезиядан енгилган ўсмирлар энди қўшниларимиз билан дуранг ўйнашди.

Ҳамма гап натижадами?

Натижалар табиийки бефарқ қолдирмаяпти. Лекин кечирасиз, бу ерда асосий фокус натижага қаратилаётгани йўқ. Гап бутун бошли тизим ва терма жамоанинг бугуни, эртаси ҳақида бормоқда, чунки бир неча ой айнан шу терма жамоамиз Тошкентда ташкил қилинган CAFA мусобақаси финалида Тожикистондан енгилганди, етмаганига 2007 йилларимиз ҳам CAFAда қўшниларимизни юта олишмаган. Хайриятки бу ёшда қарор қабул қилинди, Жамолиддин Раҳматуллаевга терма жамоа ишониб топширилди. 2009 йилларимизни ҳам йўқотмасдан қарорни ўзгартириш вақти етиб келмадикин деган фикрлар уйғонган. Бунга эса асослар қуйида. 

Усмон Тошевдан қолган мерос

Юқорида тизим ҳақида сўз очдик. Усмон Тошев терма жамоалар бўлимига масъул бўлган вақтдан буён ёш тоифаларига мураббийларни тайинлашда қайси принципларга асосланганини билмайман, чунки 2008 йиллардан бошқа ҳар бир терма жамоа 2-3 тадан мураббий кўрди. 2006 йиллар Сервер Жепаровдан сўнг Жамолиддин Раҳматуллаевга, 2007 йиллар Аскер Халмуратовдан сўнг Жамолиддин Раҳматуллаевга берилди. Мураббий ўзгартириш айб эмас уни шу ёш тоифасига тўғри тайинламаслик хато. 2009 йилларни яъни ҳозирги Индонезиядаги терма жамоадаги футболчиларни Дилшод Нуралиевдан яхши биладиган мутахассис йўқ эди, амалда бошида ушбу мутахассис терма жамоани шакллантиришни бошлади. Лекин Усмон Тошев Японияни 5:1 ҳисобида таслим қилган Нуралиевнинг ишидан кўнгли тўлмаганини айтиб Кападзенинг яқин кўмакчисига айланган ва бу ёш тоифасидагиларда ҳали кўникмаси йўқ Сергей Чигодаевни тайинлади. Кападзенинг "Олимпик" ва ОТЖдаги мураббийлар штабидаги асосий қуроли Чигодаев эди, чунки 2001-2002 йилларнинг аксарияти унинг болалари эди. Эсингизда бўлса бундан 10 йиллар олдин ҳам шундай хатони қилгандик бахтимизга Равшан Ҳайдаровнинг тажрибаси иш берди. Нуралиевнинг чемпион 1996ларини Евстафеев, Лушчан, Мўминжонов ва охири Ҳайдаров қўлга олган, Янги Зеландиядаги мундиалга олиб борганди. Охирги Олимпиадага олиб чиқиб, нуқтани қўядиган яна бошқа мураббий келган ва биз Риога эмас, Тошкентга қайтган эдик.

Индонезиядаги ўйинлар 

Турнирдаги сўнгги учта ўйинда Мали ва Индонезия 17 ёшли футболчилари билан ўйнаган бўлса, қўшниларимиз биз каби 16 ёшли футболчилар бўлган. Уларга яна тишимиз ўтмади. Осиё чемпионатига роппа-роса 1 йил вақт қолган. Қитъа турнири Саудия Арабистонида иссиқ вақтда яъни май ойининг ўртасида ташкил қилинади. Ўсмирларимизнинг охирги учрашувлардаги натижаларига эътибор қаратамиз.


Россия - Ўзбекистон 3:1 

Жанубий Корея - Ўзбекистон 1:0

Хитой - Ўзбекистон 2:1

Япония - Ўзбекистон 3:1 

Одил Аҳмедов - Ўзбекистон 3:2 

"Пахтакор" - Ўзбекистон 1:0 

Мали - Ўзбекистон 5:1 

Индонезия - Ўзбекистон 2:0 

Тожикистон - Ўзбекистон 3:3

8 та мағлубият 1 та дуранг. Жамоа ўз ёш тоифасидаги клубларни мағлубиятга учрата олмаяпти. Кейинги Олимпия терма жамоасининг негизи бўлган 2009 йиллар авлоди бўйича дарҳол чора кўрадиган пайти келди. Терма жамоа клуб эмаски ҳар куни 24 соат бирга бўлишса. ЎФА терма жамоалар бўлими эса турли ёш тоифаларига мураббий тайинлашда жиддий ёндашиши керак.

Rating: +6   

Comments

+2   
19 aug 14:03:24
nerazzuri
Терма жамоаларга масул УСМОН ТОШЕВ ? Ким у Усмон Тошев мураббийдик даврида кандай каромат курсатиб куйган эдики Юкорида рахбар булиб ишласа ? Равшан ( Эрматов) Ухлама...
+1   
19 aug 16:07:30
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Буларга кетган расходниям хисоблаб берганда эди. Эххххе, канча огир шароитдаги оилалар оёкка туриб оларди. Умуман мамлакат футболининг фоида ва зарарини хисоблаб чикса - микан + микан.
+1   
19 aug 14:26:52
XO'JA
2007 yillar, 2009 yillar deb yozilmaydi.Tushunarsiz gap bo‘lib qoladi. 2009-yilda tug‘ilganlar deb yozish shart. Biz sharhda xato qilsak ham, sizlar sharmanda bo‘lmaslik uchun to‘g‘ri yozing.
   
19 aug 18:18:06
Abdulla Mingboyev
Men 3ta oʻyinni koʻrdim.oʻyin noʻl.ayniqsa maliga qarshi majburan oʻynadi.na ishtiyoq bor .na hohish.oddiy toʻpni sherigiga oshirishni bilmaydi.
   
19 aug 18:04:03
Неф69
Саводсиз 2009-йилларда нима хато булган экан дебман. Каллаварам,езганингни аввал узинг укиб кургин.
   
19 aug 17:28:33
BXZ BXZ
Дилшод Нуралиев ёки Илхом Му́минжоновни шу болларга мураббий этиб тайинлаш керак бу́лмасам ёкотамиз бу ёшларимизни . Чегодаевга у́зи бирон ёшли термани топшириш энг катта хато .
   
19 aug 17:01:13
Адхамжон Низамов
Нуралиев ва Евстафаев каби мураббийлар кани.Бер ушаларга.Бу таркини йукотиб бошка мураббий тайинлаб,таркибни бошкатдан шакллантириш керак.Селекция ноль.Чик воха ю водийларга.Тошкентда утирволиб таркиб йигмасдан.Ким у Чигодаев.Хайдаш уни.Статистикани каранглар битта дуранг.Лоакал битта галаба йук.Уят.Чигодаевдан УФА ва Эрматовлар манфаатдорми ёки,тавба.
   
19 aug 14:49:41
Мирзаев Б
Тожикистонга ютказгандаек алмаштириш керагиди бу тренерни ватан, терма жамоа манфаати хамма нарсадан устун булиши керак
   
19 aug 13:30:53
Жамшид Jamshid
Бизда Узбекистон дегани битта тошкент эмас хоразм коракалпокистон бор шуларда хам яхши уйинчи бордир. Ёки хамма вундеркинд Тошкентдами.
   
19 aug 13:27:08
uzbek mann
Balki, seleksiyadadir gap. Championat.asia tarkib bersin bo'lmasa, deyishini kutishayapti o'xshaydi. Bir balo juniorlardan tiqishadi shundan. Cho'qintirolgan otada aytadi-ku, nichego lichnego , tolka biznes
   
19 aug 13:21:10
NEWS 24
Kim buni yaxshi murabbiy deyotgandi natijalar aytib turibdi ish 0% Prosta uyalish kerak xar Kim yutib yuribdi kimni qarindoshi boladi bu odam natijani xech Kim nega soramayapdi qancha maglubiyat kerak maqsad bu odamdan gvardiola yasashmi unday bolsa uzb demasdan nomini ozgartirish kerak
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика