Latest news

21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 21:00Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  14 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  11 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  28 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  7 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2 18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  9 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  7 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  24 17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  1 17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0 17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  3 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  2 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1

Бруно Гарсия: “Ўзбекистон жамовий ўйин эвазига Эронни енгиши мумкин” News

Бруно Гарсия: “Ўзбекистон жамовий ўйин эвазига Эронни енгиши мумкин”

Эрон ва Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг вьетнамликлар устози Бруно Гарсия ўз фикрларини билдирди.
“Бугун жамоам Эронга қарши яккама якка курашда бас кела олмадик. Таиланд ва Японияга қарши ўйинларда футзалчиларим катта куч сарфлашди. Шу боис бўлса керак биз тўлиқ тикланиб ўйинга кела олишмади”, - дейди Бруно Гарсия.

- Эрон кучли экани маълум. Ўйинга режа қандай эди.
- Ўзимизнинг режани амалга ошириш жуда қийин бўлди. Рақиб кучли эди. Эроннинг ўйинларини кўрган бўлсангиз турли ўйинларда нисбатан осонроқ рақиблар билан ўйнашди. Шу боис уларда чарчоқ йўқ эди. Йирик ҳисоблар ҳам барчасини айтиб турибди.

- Дарвозабонингизнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- Бизнинг дарвозбонларимиз яхши савиядаги посбонлар. Улар ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда. Бугунги ўйинда дарвозабонда ҳеч қандай айб йўқ.

- Кейинги ўйин Таиландга қарши кечади. Бугунги мағлубиятдан сўнг қандай тайёрланасизлар?
- Биз ҳар бир ўйинга режа тузиб қўямиз. Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Янги мақсад учун майдонга тушишимиз керак. Таиланд кучли, шу боис ўйин қизиқарли кечади.

- Финалда Эрон фаворит. Бу тушунарли. Ўзбекистон ниманинг эвазига ғолиб бўлиши мумкин?
- Ўзбекистон мусобақанинг кучли жамоаларидан бири. Жамоавий ўйин эвазига рақибни енгиши мумкин, Эрон индивидуал тарзда кучли. Шу боис Ўзбекистон жамовий ўйин намойиш этса ғолиб бўлиши мумкин. Ўзбекистонни финалга чиққани билан табриклайман.
Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика