Ботир Носиров футболчилик фаолиятини якунлади
12 aug 2020 20:45
News
Ботир Носиров футболчилик фаолиятини якунлади
Қашқадарё футболининг энг номдор дарвозабонларидан бири бўлган тажрибали кипер Ботир Носиров бугун футболчилик фаолиятига якун ясади.
“Машъал” жамоаси сафида ўйнаб келаётган асли қаршилик ушбу дарвозабон фаолиятини “Навбаҳор” жамоасида бошлаган. Сўнгра “Бухоро” , “Шўртан” каби клублар шарафини ҳимоя қилган.
35 ёшли дарвозабон шу пайтга қадар Ўзбекистон чемпионатида 200 дан ортиқ ўйинлардан майдонга тушган.
Бугун бўлиб ўтаётган “Машъал”-“Шўртан” назорат ўйини Ботир Носиров учун профессионал футболчи сифатидаги сўнгги баҳс бўлди.
"Унинг Ўзбек футболига қўшган ҳиссаси учун “Машъал” футбол клуби ҳамда барча футбол мухлислари номидан миннатдорчилик билдириб қоламиз. Барчаси учун раҳмат Ботир Носиров!!!", дейилади Машъал клуби матбуот хизматида.
Link :
Source : t.me/Mashal_uzbekistan
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments