Latest news

09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  1 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  2 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  4 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  11 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0

Бош мураббийи футболчи бўлган ўйинда “Нурафшон” “Андижон”га мағлуб бўлди News

Бош мураббийи футболчи бўлган ўйинда “Нурафшон” “Андижон”га мағлуб бўлди

Про-лиганинг иккинчи босқичига тайёргарлик кўраётган “Нурафшон” ҳамда “Андижон” жамоалари Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида синов-назорат учрашувини ўтказишди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Фарруҳ Шотурсунов пойтахт вилояти вакилларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффусга қадар андижонлик Шаҳбоз Жумабоев ўз дублини расмийлаштирди. Иккинчи бўлимда Даврон Исоқов ва Нодир Мавлоновлар томонидан киритилган голлар ҳисобнинг йирик кўринишини таъминлади, 4:1. Шу тариқа “Андижон” ўзига ҳос реванш олди. Маълумот учун, 11 июль куни мазкур стадионда рақиблар ўзаро тўқнаш келишган ва унда “Нурафшон” 4:2 ҳисобида зафар қучганди. Қайд этиш керак, ушбу учрашувда “Нурафшон” бош мураббийи Воҳид Холбоев ҳам футболчи бўлиб ҳаракат қилди.

“Андижон” – “Нурафшон” – 4:1. Чирчиқ. “Кимёгар” стадиони

Ҳакамлар: В.Агишев, Ж.Нажмиддинов, Ш.Юсупов

Назоратчи – Р.Қоратоев

“Андижон”: А.Ортиқов, И.Маматказин, Д.Маматов, Х.Авилов, Ф.Мирахматов, Д.Ҳасанов, Ф.Бекмуродов, Ж.Омонов, Э.Отақулов, Ш.Жумабоев, Қ.Нурметов

Захирадан тушганлар: Н.Рибкин, С.Ҳамроев, Н.Мавлонов, А.Маматказин, Л.Убайдуллаев, И.Отахонов, С.Эрматов, С.Абдуллажонов, Ф.Абдураҳмонов, Д.Исоқов

“Нурафшон”: Р.Ягудин, М.Қаҳрамонов, Р.Вагапов, Д.Файзиев, М.Тўйчибоев, Д.Баҳромов, Ф.Шотурсунов, М.Ражабов, Р.Веклич, А.Камолов, О.Абдуҳолиқов

Захирадан тушганлар: А.Мухамедов, А.Жадигеров, Ж.Раҳимов, Э.Равшанов, А.Исроилов, Д.Рўзалиев, В.Холбоев

Голлар: Ш.Жумабоев (28, 44), Д.Исоқов (88), Н.Мавлонов (90) – Ф.Шотурсунов (13).

Шу ўйин орқали “Нурафшон” жамоаси Дукент шаҳрида ўтган 10 кунлик тайёргарлик ишларини якунига етказишди. Унда жамоа мураббийлари В.Холбоев ҳамда Олег Тюлкин асосий эътиборни футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига қаратишди. Бугун жамоа аъзоларига дам берилади. Эртага эса футболчилар А.Яссавий номли стадионда жисмоний тайёргарлик бўйича тест синовларини топширади. 

Жамоа таркибида деярли ўзгаришлар йўқ. Элбек Равшанов ҳамда Абдукарим Мухамедов яна ортга қайтишган. Маълумот учун: Про-лиганинг иккинчи босқичи бошлангунга қадар “Шўртан”, “Сурхон”, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳамда “Динамо” жамоалари билан куч синашади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика