Latest news

00:10Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома" (Онлайн натижа)  9 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   1 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   0 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  12 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9 20:58"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди  9 20:34Ўзимизнинг карикатура: ОЧЛдаги "Туташ тақдирлар"  4

Болалар футболи ва спорт туризми орқали давлат хазинасини бойитиш мумкинми? News

Болалар футболи ва спорт туризми орқали давлат хазинасини бойитиш мумкинми?

Бундан бир неча ҳафта муқаддам, футбол орқали давлат ғазнасига яхшигина пул олиб кириш мумкинлиги ҳақида мақола ёзган эдим.

Футбол орқали давлат бюджетини валюта билан тўлдириш мумкинми?

Мени қувонтиргани, бу мақолани жуда кўпчиликни ўйлантириб қўйгани, ҳатто-ки, ҳукумат доирасида қизиқиш уйғотгани бўлди. Биз барчамиз, яъний Ўзбекистон фуқаролари жамиятимизни гуллаб яшнаши, тўкин ҳаёт кечиришни истаймиз. Шундай экан, давлатни юксалиши фақат ҳукумат аъзоларининг зиммасидаги иш деб қарашимиз керак эмас. Имкон қадар, Сиз, биз ва ён атрофимиздаги яқинларимиз Ватанимиз равнақи йўлида фойда келтириши мумкин бўлган турли хилдаги ғоялар устида бош қотиришимиз керак.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев, иккита иш ўрини очган тадбиркорни бошимда кўтариб юришга тайёрман деб бежизга айтмадилар. Бу каби чиқишлар бизни, Сизни янада ғайрат билан ишлашга ундаши керак.

Шахсан мен нефт соҳасини тушунмайман, қурилишдан йироқман, тиббиётдан ҳам. Аммо футболда амалга оширса бўладиган ва ундан унумли фойда кўриш мумкин бўлган ҳолатларга тўхталиб ўта оламан. Агар кармонимда етарли маблағ бўлганида бу ишни мақола сифатида ёзмасдан, бугунданоқ шу ишга бел боғлардим. Аммо ҳозирча бундай имкониятга эга эмасман, балки менинг мақолам шундай имкониятга эга бирон-бир инвесторга қизиқ бўлар?



Сўнгги уч йил ичида болалар футболига яқин юриб кўп нарсаларни гувоҳи бўлдим. Агар Сиз бирон-бир мусобақангизни чиройли қилиб ўтказсангиз, ёш футболчилар, мураббий ва ота-она эътиборини қозонсангиз марра сизники, қаерда мусобақа қилманг, улар сизнинг турнирларингизда иштирок этадилар.

Секин аста бизнинг турнирлар катта ютуқларга эриша бошлади. Турнирларимизда иштирок этиш учун навбатлар пайдо бўлди. Эндиги режамиз, хориж клубларини Ўзбекистонга ташриф буюришини таъминлаш. Бу осон эмас, лекин истак бўлса бўлгани, амалга оширса бўладиган иш. Айнан мана шу йўл орқали мамлакатга қўшимча валюта кириб келишини таъминлай бошлаймиз. Биз хориждан келадиган турнирлардан манфаат кўрмаймиз. Бизнинг даромад, турнирларимизни юқори савияда ўтказа олсак, ҳомийлардан тушадиган маблағ асосига қурилади. Хориж жамоасининг Ўзбекистонга келадиган валютаси эса мамлакатда қолади. Аввало улар камида 1 ҳафта муддатга меҳмонхоналарни банд этадилар. Ундан ташқари иштирокчилар, мусобақада иштирок этиши давомида шаҳар айланиши, кўнгил очар жойларга бориш орқали ўзлари билан олиб келинган валютани бизнинг банкларда ташлаб кетадилар. Бизнинг турнирларимизда хорижнинг қайси мамлакатидан жамоа қатнашиши муҳим эмас, у балки Қозоғистондан бўлар, балки Россия, узоқ шарқдан. Фарқи йўқ, муҳими давлатга фойдамиз тегса.

Яқинда Германиянинг Бонн шаҳрида "Kom Mit" копманиясининг раҳбари билан учрашиб, "CA" томонидан ўтказилаётган мусобақаларда уларнинг мижозларини жалб қилиш тўғрисидаги таклифни бердим ва Ўзбекистонда болалар спортига яратилган шароитлар билан таништирдим. Уларга маъқул келди. Ишлашга рози, аммо...

Аммоси шундаки, Европанинг бирон жамоасини Ўзбекистонга бориб бирон турнирда иштирок этиши учун ўртача 800/900 евро миқдорида пул кетиши. Булар виза, йўл кира харажатлари. Бу пулга Европа жамоалари Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ичида бир неча мусобақаларда қатнашиш имкониятига эга бўладилар. Шунинг учун ҳозирча Ўзбекистонга бориб мусобақаларда иштирок этиш истагини билдирмайдилар. Лекин, икки-уч йиллик кузатиш давомида уларни Ўзбекистонга йўналтириш мумкинлигини айтилди. Ҳечдан кўра кеч. 2021 йилнинг январь ойидан 36та давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш визаси бекор қилинади. Айнан шу даврга қадар бизнинг турнирларимиз янада жиддийлашиши ва сифатли кўриниш олиши лозим бўлади.

Европанинг гранд клубларини жалб этиш учун, уларнинг барча харажатларини Сиз кўтаришингиз керак бўлади. Бу Европанинг гранд жамоаларига тегишли. Лекин Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларда бўлган футбол тизимини биз қўшниларимиз ва МДҲ мамлакатлари ўртасида қўлласак бўлади.

Яқинда Сергей Арутюнов хотирасига бағишланган турнирга Россиянинг "Урал" ва Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоалари ташриф буюрдилар. Мусобақа юқори савияда ўтди. Жамоалар кейинги мусобақаларга ҳам чақирув олишса хурсанд бўлишларини айтиб ўтишди. Демак, бизда МДҲ мамлакатларидаги футбол жамоаларини юртимизга олиб келиш имконияти мавжуд. Бизга фарқи нима, жамоа Германияники бўладими ёки Россияники? 9-14 ёшгача деярли ҳамманинг савияси бир хил бўлса, мамлакатга валюта киргани қолади.


Ўзбекистонда уч жамоа, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" баъзан "Спартак" хориждаги мусобақаларда қатнашиб тажрибаларини ошириб қайтадилар. Ўзбекистонда яна қанча жамоа бор, улар бирон маротаба хорижга чиқмайди. Уларда хорижга чиқиш имконияти йўқ экан, демак, хориж жамоаларини Ўзбекистонга олиб келиш керак. Шунда чекка-чекка вилотялардан ҳам маҳаллий жамоалар ўша хорижликка қарши майдонга чиқиш имкониятига эга бўлади. Икки тамонлама фойдали лойиҳанинг учинчи фойдаси ҳам бор. Ўзбекистонга скаутлар кела бошлайди. Бизнинг футболчиларимиз нима учун кам харидоргир, чунки ҳудудда скаут йўқ. Европанинг барча жамоалари дунёни бўлиб олишган. Хатто-ки, Ҳиндистонда уларнинг скаутлари бор, Малайзиядаги мусобақаларда скаутлар юради. Таиландгача етиб борди улар. Нима учун? Сабаби у ерларда хорижий ва маҳаллий жамоалар ўртасидаги мусобақалар йил давомида ўтказиб келинади.

Ўзбекистонда яратилган имкониятлардан келиб чиқиб, халқаро мусобақаларни кўпайтирган ҳолда, аввало давлат бюджетига фойда келтиришимиз, кейин биздаги истеъдод эгасини чет элга чиқиб кетишини таъминлашимиз мумкин. Чет элга чиқиб кетган футболчи фаолиятини тугатгунига қадар бир неча миллионларни Ўзбекистонга юбориши ҳақида аввалги мақоламда батафсил тўхталиб ўтганман.

Бундан 10-15 йил муқаддам жуда кўп жамоалар Ўзбекистонга келиб мусобақаларда иштирок этиб қайтардилар. Қозоғистон ва Россиянинг биринчи лигасида фаолият олиб бораётган клублар қишги ўқув-йиғин машғулотларини айнан бизда ўтказардилар. Юқоридаги инвестор масаласига мана энди келаяпман.



Марказда бўлиши шарт эмас, чеккароқда бўлса ҳам 3 юлдузли, аммо биттада 2-3 жамоани ўзига сиғдира оладиган меҳмонхоналарни кўпайтириш керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудда туризмни ривожлантириш кераклигини бир неча маротаба таъкидлаб ўтди. Биз спорт туризмини ривожлантириш орқали Президентимиз дастурида иштирок этишимиз керак. Бу лойиҳани мен қиламанми ёки бошқаси, бу муҳим эмас. Муҳими Спорт туризмни ривожлантириб, маҳаллий спорт савиясини ошириш ва мамлакатга валютани кириб келишини таъминлаш.

Туркиянинг Анталия шаҳри футбол, регби ва гольф жамоалари учун машғулот майдонига айланиб бўлганига йиллар бўлди. Бизнинг жамоалар ҳам Туркияга бориб мавсум аввалидаги машғулотларини ўтказиб қайтадилар. Бугунги об-ҳаводан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, қишда ҳам Ўзбекистонда юқори сифатдаги сервис хизматини яратишимиз мумкин. Бундан 20 йил аввал бизда қишда футбол ўйнаб бўлмас эди, лекин сўнгги 10 йиллик об-ҳаво маълумотларига таянадиган бўлсак иккиланмай бу лойиҳага старт берсак бўлади. Футбол майдонларига эга меҳмонхоналарни қуриш орқали чет эл жамоларини Ўзбекистонга олиб келиш имкониятига эга бўламиз. Ундан ташқари бу базалардан йил давомида маҳаллий жамоаларимиз фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Ички рақобат ўсади. Йил давомида турли ёш тоифалари ўртасида мусобақалар ўтказиш орқали ўша меҳмонхоналарни бандлигини таъминлаш имкониятига эга бўламиз. Анталия амалиётидан келиб чиқсак шунга амин бўлганмиз, у ерда қишда меҳмонхоналарни клублар банд қилса, ёзда сайёҳлар.

Мен таклиф қилаётган лойиҳа йўлида бирон-бир инвестор катта қизиқиш билдирадиган бўлса, бундан фақат хурсанд бўлар эдик.

Нодирхўжа Юлдашев.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика