UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59“Насаф”нинг баъзи ўйинчилари энди “Сурхон”да ўйнашади 0 13:45"Блэкберн" кичик мухлиси МЮга қарши баҳс олдидан Моуриньони ҳайратга солди2 13:39Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон биринчи саватчадан жой олди0 13:24“Насаф-2” машғулотларни бошлади0 13:22“Сурхон”: Навбатдаги рақиб — "Динамо" (Самарқанд)5 13:19ФАКТ. Бугун "Локомотив" ОЧЛда сафардаги 10-учрашувини ўтказади1 12:57"Ал Таавон": Катта совринларсиз жамоа11 12:45"Барселона" спорт директори мухлислардан Андре Гомешга нисбатан сабрли бўлишни сўради8 12:43Olamsport: Жўрабек Каримовнинг Анталиядаги иккинчи ғалабаси, Миша Ге фаолиятини якунлаши мумкин ва бошқа хабарлар0 12:41ОЧЛ-2017. Эрон ва Саудия Арабистони клублари ўртасидаги баҳслар нейтрал майдонларда ўтказилади3 12:38Кейн "шпорлар"ни кейинги босқичга олиб чиқди. "Фулхэм" - "Тоттенхэм" 0:3 (видео)0 11:56Тер Штеген "Барселона"ни мағлубиятдан, Месси эса дурангдан қутқариб қолди. "Барселона" - "Леганес" 2:1 (видео)9 11:40Фарҳод Абдуллаев Португалияда ташкил қилинган семинарда иштирок этди1 11:38"Динамо" - "Сўғдиёна" 0:111 11:27Ромеродан кетма-кет 3 та сейв, Мхитаряндан супер пас. "Блэкберн" - "Манчестер Юнайтед" 1:2 (видео)3

23 дек 16:30
Янгиликлар

Н.Ю: Футбол орқали давлат бюджетини валюта билан тўлдириш мумкинми?

Теглар :  Футбол
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович, ўз нутқларидан бирида, рақобатни ўстириш ва экспорт махсулотларини кўпайтирган ҳолда, мамлакатга валюта кириб келишига шароит яратиб бериш кераклиги ҳақида айтиб ўтди.

Миллионлар ўйини орқали, давлат манфаати йўлида миллионлар ишлаб топиш мумкинми? Албатта, ҳа! Футбол ҳам бир саноат. Унга яхшилаб билим билан ёндошсангиз, мамлакат бюджетига миллионларни тушириш имкониятига эга бўласиз.

Гапимни соддароқ кўриниш олиши учун бир мисолларни келтириб ўтаман. Одил Аҳмедовни "Пахтакор"дан "Анжи"га, Сардор Рашидовни "Бунёдкор"дан "Ал Жайиш"га трансфер қилиниши натижасида Ўзбекистонга 10 миллион АҚШ долларига яқин маблағни кириб келиши таъминлаган. Уларнинг қаторига "Пахтакор" томонидан Хитойга сотилган яна бир қанча футболчиларни қўшишимиз мумкин. Бу ҳали ҳаммаси эмас, валюта шу трансфер суммалари билан чекланиб қолмайди. Бу бошланиши. Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Анзур Исмоилов, Санжар Турсунов каби футболчиларимиз бир неча йиллардан бери Европанинг гранд клублари сафида бўлмасада, яхши маош тўлайдиган клубларда фаолият олиб бордилар ва боряптилар. Уларнинг маошларининг асосий қисми қаерга келаяпти, Ўзбекистонга! 10 нафар яхши футболчи бир йилда мамлакатга 10 миллионга яқин суммани олиб келиш имкониятига эга. Бразилия, Аргентина, Африка мамлакатлари, Бельгия, Хорватия ва собиқ болқон давлатлари, айниқса Сербия бу нарсага фанга қарагандек қарайди. Ўзбекистон эса Осиёнинг сербиясига айланиши мумкин, агар...



Агар биз футболга жиддий ёндошиб ундан мамлакат равнақи йўлида фойдалансак. Футболдан завқ олиш билан бирга, ундан манфаат кўришимиз мумкин. Футболчилар маошларини қандай ишлатиши бу умуман бошқа масала, муҳими пулларни Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва шу ерда ишлатилиши.

Сербиянинг энг зўрлари Европанинг кучли бешлигига йўл олади. Ўртамиёналари Россиядан қўним топишяпти. Улардан пастроғи эса Осиё грандлари ва Хитойни маъқул кўраяпти. Кейинги сифатдагиларини Қозоғистон чемпионатида кўрасиз. Бу чемпионатга ҳам тортмайдигани Малайзияга йўл олаяпти. Қолганлари эса Ўзбекистонга келаяпти. Бизга келаётган сербларга юқоридаги 5та чемпионатнинг биридан таклиф бўлса албатта уни танлайди.

Ҳудди шундай, биз ҳам мамлакат равнақи йўлида турли категорияларга бўлинишимиз мумкин. Бунинг учун ўзбек футболида агентлик фаолиятига ҳам эркинлик берилиши ва футболчиларимизни дунё бўйлаб реклама қилинишига, текинга бўлсада футболчиларни четга чиқиб кетишига имоният яратишимиз керак.



Футболчи ўз олдига кучли бешликни мақсад қилиши керак деганлар кўп. Фикр тўғри, лекин кучли бешлик кучини тасаввур қилиб кўрганмисиз? Немисларни ўзига Бундеслигада тўп тепиш орзу, немислар иккинчи Бундеслигадан ўрин олсалар, шуни ўзи уларга катта имконият. Биз Бундеслигадан жой олишимиз учун, дунё футболчиларидан эмас, ҳеч бўлмаса маҳаллий немис футболчисидан бир калла устун бўлишимиз керак. Бизнинг энг зўримиз ўша маҳаллий немис футболчиси билан савияси бир бўлса, улар ўзиникини танлайди. Бир хил савиядаги легионер уларга керак эмас. А Серия, Премьер лига ва ЛаЛигада ҳам ҳудди шу нарсани кўришингиз мумкин. Нисбатан, Франция лигасидан жой олишга имкониятимиз бор, лекин бунинг учун бизнинг 17/18 ёшли футболчимиз маҳаллий француздан устун бўлиши керак. 22-23 ёш кеч. Ёшлар лигаси - 2016да 16 ёшга тўлмаган футболчини майдонга туширгани учун "Бунёдкор" "гап эшитди". Францияга кетадиган ёшда Европага олий лигада ўйнай олмайдиган футболчи, кейинчалик қандайн қилиб биз истаётган кучли бешликдан жой олсин?

Улардан устун бўлишимиз учун бизда тизим тўғри йўлга қўйилган бўлиши керак. 10 йиллик дастурни ишлаб чиқиш орқали, Ўзбекистонга валютани кириб келишини таъминлашимиз ва ўша дастур орқали тўғри ҳаражатни йўлга қўйишимиз лозим. Ички ресурс учун қилинган харажат учун афсус чекиш керак эмас. Чунки у пулдан ўзимизникилар фойдаланадилар ва у Ўзбекистон ҳудудида ишлатилади. Фақат мамлакатдан валюта олиб чиқиб кетаётган келгинди легионерларни йўқ қилишимиз керак. Янгилардан, Черан, Чермитан, Голбан каби легионерлар учун эшигимиз доим очиқ...



Бошқа осиёликлардан фарқли равишда, бизникилар ҳар бир ҳудуд учун чидамли саналадилар. Бизникилар Тайланднинг дим ҳавоси-ю, малайзиянинг ёғингарчиликларигача чидамли. Бундан нега фойдаланмаслигимиз керак? Агар ишни тўғри йўлга қўйиб юборсак, 7/8 йил ўтиб бир йилда Ўзбекистон ҳудудига 100 миллионлаб АҚШ долларини келтириш имкониятига эгамиз. Бир маротаба Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган футболчи, фаолиятини тугатгунича ўша савияни ушлаб тура олса, ҳар 3/4 йилда жамоа ўзгартирди денг, унинг маошидан ташқари, яна трансфер бонуслари ҳудудимизга келиб тушади. Йил сайин легионерларнинг сонини ошириш билан, юқоридаги сумма, йил сайин кўпайиб бораверади.

Кўплаб легионер футболчиларимизни биламан. Топган пулини ўз яқинларига, танишлари ва яшайдиган ҳудудларининг равнақи йўлида ишлатадилар. Балки улар ЖЧга чиқа олмаётгандирлар, балки кучли бешликда эмаслар, лекин уларнинг бари инсонийлик хусусиятларини йўқотмаганлар, ёрдам сўраб келаётганларни кўкрагидан итармайдилар, чунки маблағлари бор. Шифохона қуриб халқ манфаати йўлида фаолият олиб бораётганлари кўп, болалар уйига ёрдам бераётганлари қанча. Шунинг учун биз футболга фан сифатида қарашимиз ва уни мамлакатнинг бюджетига хисса қўша оладиган сифатга олиб чиқишимиз керак. Бу эса қўлимиздан келади, агар...

Нодирхўжа Юлдашев


Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia

СайтимизнингFacebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia


Рейтинг: +41   

Фикрлар

+18   
23 дек 16:54:40
Nadirkhuja Yu
Oybeckxem фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Umuman olganda ishimiz yomonamas, shu ketishda transfer bozorida 3 4 yil ishlasak Rivaldo bn Skolariga ketgan o'sha valyutamizni qaytarib ololsak kerak
Куниз Сардор билан Одилга қолаётгани йўқ. Сиз Америкага кетсангиз ўзизни таъминлайсиз. Бу ерда кенг фикр юритилган. Ўша 10 000 одам Америкада бориб Ресторан эгаси бўлиб олмайди. идиш товоқ ювади. Ўшалар идиш товоқ ювиб қийналгандан кўра, шу Одил Сардорларга ўзшаган ўйинчилар валюта олиб келиб, ўша Америкага кета олмаётганларга шу ерда иш ўрин ярата олади. Ўзга юртни орзу қилиш керак эмас! Мен Фақат Америкада бўлмадим, жуда кўп давлатларда бўлдим ўша ўзбекларни қийналаётганини кўрдим. Ундан кейин Америкага визани Ўзбекистон бермайди, уни енгиллаштириш ва оғирлаштириш уни қўлида эмас. 1 йиллик сайёхлик визани олиб, у ерда 6 ойдан кейин чиқиб кетиш тўғрисида қоғозга имзо чекиб 10 йиллаб қолиб кетаёганлар, ўша ерни фуқаролигини олиш учун ўзга дин вакили билан фиктивний турмуш қуриб юрганларни ҳам биламан. Бундай тор фикрни сайтда қолдирманг. Бу ерда футбол ҳақида мақола ёзилди, четга чиқиб ишлаб келиш тўғрисида эмас. Ёки ёзган фикризга асос беринг унга эътирозга ҳожат бўлмасин. Нафақат футболда, биз балки спортнинг бошқа турларини ҳам ривожлантириб олсак, ҳеч кимни боласи Россияга қурилишга эмас, миллионларни санаб олгани бирон бир спорт клубига боради.
+11   
23 дек 17:00:06
Nadirkhuja Yu
make us dream Liverpool фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Гапизга кушиламан. Биргина мисол Германиядаги турк миллатига мансуб жуда кўплаб футболчиларни келтириш мумкин.
Германияга турклар иккинчи жаҳон уришидан кейин у ерга кириб борган ва бу орқали улар ўз юртига анча валюта олиб киришди. Лекин у пайтлар ўтиб кетган. Биз ҳеч қачон бундай қийин ахволга тушмайлик. Бу ерда мавзу футбол ҳақида. Қолган соха ҳақида, ўша соха мутахассислари фикр юритгани ва таклиф бергани маъқул. Ундан кейин ўша туркларнинг аксарияти Туркия терма жамоасини эмас, Германияни танлаяптилар.
+9   
23 дек 17:45:29
Digital
Бу макола бирданига келиб колиб, дарров езилмаганлиги куриниб турибди. Хар томонлама пухта уйланган, хисоб-китоб килиб езилибди. Нодирхужа Юлдашев, сиз масалани мохиятини яхши тушунибсиз, Узбекистонда шунга мос равишда болалар футболини ривожлантириш борасида салмокли ишлар амалга ошириляпти. Сиз уйлаган натижага эришиш учун сабаб буладиган омиллардан бирини ман хам айтай рухсат берсангиз агар. Хорижлик мураббийлар зарур бизга уртамиенаси булса хам, факат футбол клубларига эмас, болалар футбол мактабларига! Уша мураббийлар бизнинг мураббийлар булажак футболчиларга ургатмаган кайсидир элементни ургатади барибир! Ва уша макол ишга тушади, куп укиган куп билади! Ана ундан кейин натижа булади, нафакат олий ва биринчи лигада, хатто кучли бешликда уйнайди бизнинг футболчилар! Албатта бу шахсий фикр, хамманинг уз дунекараши бор, укиб чикишга эринган юзерлар, САда бехисоб минуслар бор!!!
+8   
23 дек 19:02:21
Mirziyaev
Талантлар борса хоп-хоп лекин Лобанов ва Сергеевга ўхшаганлар борса ўзбекни энг зўр ўйинчиси шу экан деб бошқа ўйинчи олмайди. Аввало корупция орқали ё пулдор бойларни болаларини эмас ҳақиқий иқтидорлар танлаш керак
+6   
23 дек 21:02:04
sharipov odil
Маколада айтилган фикрларга тулик кушиламан. Амм яна бир масалани кутармокчиман. Биз уз уйинчиларимизни чет элга трансфер килмокчи эканмиз, хуш уша биздаги иктидорли уйинчини улар каердан билишади ва танишади?! Албатта уни кайсидир агент тавсия килиши керак булади. Агар агентлар куп булса яхши буларди. Лекин уйинчини чет эллик скаутларга таништиришнинг яна бир йули бу телевидениедир. Узб чемпионатини куплаб уйинларини агар Тв оркали намоиш этиб,суъний йулдош оркали бошка мамлакатларга узатилса, менимча харидорлар купаярди. Аммо лекин бирок!!! Биз уз юртимизда була туриб мухим ууйинларни Тв оркали кура олмаяпмиз ку!!! Спорт канали миллионлар уйинини олиб бермаса. Ривожланган малакат учун бу уят деб хисоблайман. Чет эллик уйинчиларни бизда купчилик жуда яхши танийди ва билади, нима сабабдан?! Чунки ТВда куряпмиз. Узбекистон хозирда Урта Осиёнинг энг етакчи мамлакати макомига эга. Аммо ТВ хакида бундай дея олмаймиз.Хуллас гапирса гап куп, биламанки бари бефойда. Дилимдагини ёздим холос.
+5   
23 дек 16:47:54
Sardorbek.....Real M
Yaxshi maqola lekin eng achinarlisi bu maqolani faqat CAdegilar o'qiydi xolos
+4   
23 дек 17:13:06
LazizBarca
Жуда тугри езибсиз Нодирхужа, мисол ун Ахмедов эшитишимча футбол мактаби очибди Наманганда, канча одам иш бн таминланган, шу хам битта намуна мани уйлашимча
+4   
23 дек 16:49:44
(UZB) Jasur
Унинг учун барча клубларимиз хўжалик ҳисобига ўтиши керак давлат томонидан 1 тийин ҳам олмаса футболдаги кераксиз одамлардан қутилиб фидойилар қоларди зато футболимизда ҳақиқий футболчилар чиқад кейин
+3   
23 дек 22:30:33
Uzb 2018
Aniq qaysi oyinligi esimda yogu lekin termaning qaysidur oyinidan keyin Qosimovga jurnalistlar nega xujumlar kop samara kam deyishgandi. Oshanda Qosimov, hujum bormi nimadir kutish mumkin, hujum bolmasa yoki darvozaga zarba berilmasa bu juda qorqinchli degandi. Abramov paytida hujum uyushtirish muammosiz edi. Yaman, Filippin Baxrain bularni murabbiysiz ham termamiz bemalol yirik hisobda yutish mumkin. Fut.uz da oqigandim Yurgin Kilysmanni yordamchi murabiy qilib olib kelish kerak degandi saytda chiqqan maqolada. Kilysmanni yordamchimas bosh murabbiy qilib taklif qilish kerak. Aynan Kilysman bolmasa ham kuchli beshlik ligalarida ishlagan murabbiy
bolsa yaxshi bolardi. Biz jahon chempionatiga chiqamiz deb tilda gapiryapmiz ammo oyinimiz jahon chempionatiga tortmayapti. Axmedov, Dinisov, Masharipov, Rashidov, Shoaxmedov, Aliboyev Shomurodov, Ismoilov bu oltin avlod bilan mundialga chiqa olmasak keyin juda qiyin. Omad termamizga!!!!
+3   
23 дек 17:05:54
Myu-agent
Buning uchun avvalo kulublarni xususiylashtirish kere xar bir kulub xòjayini bor budini shu kulubiga sarflaydi tabiyki foydasi xam òziniki qarabsizku xususiylashtirish kòp narsani òzgartirvoradi va kòp narsalar òz òzidan praffisanallashadi..
+3   
23 дек 17:00:09
►Oscαггг★
Nodirxöja aka xarakatdan töxtamang niyati xolis odam albata orzusiga yetadi
+3   
23 дек 16:44:05
-MaN-UniteD-/10/
Мана Нодирхужадан оддий тадбиркорлик варианти!)) Хамма гапларида маъно ва мантик бор!))
+3   
23 дек 16:41:03
Албарс
Мулохаза учун яхши мавзу..
+3   
23 дек 16:38:29
behruzi
Sizning taklifing ajoyib, ammo federatsiyada "AQILLILAR" bor ekan JCH qola tursin, OCH ham kuchli 4 likdan joy olishimiz yoki guruhdan ham qolib ketishimiz mumkin. Hozir hamma futbol o'ynashni biladi. Lekin shu o'yin sifatini oshiradigan, ruhan kuchli, psixolik, futbolni tushdigan kuchli ABRAMOV va QOSIMOVNI TERMAGA QO'YISH KERAK. BABAYAN erkatoylarini Yaltaga yuborish kerak.
+2   
23 дек 22:10:40
•Ingliz tilini noldan, mukammal, o'zbek tilida o'rgan! 4 free!
Dolzarb maqola bo'lipti!! Bu g'oyani faqat va faqat qo'llash kerak! Bizdan qancha ko'p fudbolchi umuman sportchi chetga chiqsa O'ZBEKISTON uchun shuncha yahshi! Chetdagidagi millatchilkdan, SKINHEDLARDAN qanchadan-qancha muhojirlarimiz qiynalmoqda. Migrant bo'lib borgandan ko'ra fudbolchi bo'lib borgan ming marta afzal!!!
►►►O'ZBEKISTON TO'G'RI YO'LGA SEKIN-ASTA TUSHMOQDA◄◄◄

(узр не в тему) Umuman BIZDA yanada HI-TECH, IT ni rivojlantirish kerak!
►►►OLIYGOHLARDA shu sohaga kvotani keskin oshirish kerak!◄◄◄ Programistlar, Developerlar, Web-dizaynerlar hozir hamma hamma joyda kerak! Uydan chiqmay, O'ZBEKISTONDA Amerika, Rossiya oyligiga yashasa bo'ladi! Bu ham mamlakatga valyuta degan narsani olib keladi!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 71
“Astana Arlans” - “Uzbek Tigers” 4:1. Жамоамиз кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди
WSB турнири ғолиблиги учун асосий даъвогар бўлган Қозоғистоннинг... 66
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: