Биродар Абдураимов 75 ёшга тўлди
14 may 2018 13:42
News
Биродар Абдураимов 75 ёшга тўлди
Бугун ўзбек футболининг барҳаёт афсонаси, мамлакатимизда каттаю кичик мухлиснинг азиз футболчиси бўлган Биродар Ҳасанович Абдураимов 75 ёшни нишонламоқда.
Ўзбекистонда ХХ асрнинг энг яхши футболчиларидан бир, "Шуҳрат" медали ва "Ўзбекистон ифтиҳори" кўкрак нишони соҳиби Биродар Абдураимовни танимаган ва билмаган ишқибоз топилмаса керак.
Ўз вақтида "Пахтакор" таркибида бетакрор ўйинлари билан мухлислар қалбини забт этган Биродар Ҳасанович ўзбек футболининг ривожига катта ҳисса қўшган ва ҳозирда ҳам қўшиб келмоқда. Биродар Ҳасановичнинг ўғиллари Азамат, Жасур ва Баҳодир отаси каби футболчи сифатида мухлислар меҳрини қозона олишган.
Биз сайтимиз номидан Биродар Абдураимовни 75 ёши билан табриклаймиз. Доимо соғ-саломат бўлинг Биродар Ҳасанович!

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Comments