Биринчи турда ҳакамлар неча бор хатога йўл қўйишди? Россиялик экспертимиз томонидан ҳакамлик таҳлили
06 mar 2023 13:22
News
Биринчи турда ҳакамлар неча бор хатога йўл қўйишди? Россиялик экспертимиз томонидан ҳакамлик таҳлили
«Пахтакор» - «Олимпик»
«Олимпик» футболчиси ҳаракат давомида тўп йўналишини чап томонга ўзгартирди. Ушбу вазиятда "Пахтакор" посбони тупга улгурмади ҳамда чап оёғининг тизза қисми билан рақиб ҳужумчисини йиқитди. ВАР ушбу эпизодга аралашишга ҳақли. Тўп билан ўйнаш жараёнида яққол гол уриш имкониятидан маҳрум этилгани учун дарвозабонга сариқ карточка кўрсатилиши лозим, чунки дарвоза бўш эди ва футболчи кейинги тегинишда гол уриши мумкин бўларди.
«Металлург» - «Нефтчи»
Узатма вақтида рақиб дарвозасини ишғол қилган «Нефтчи» футболчиси тўғри жой танлаганди. Гувоҳи бўлганингиздек, унинг ортидаги «Металлург» ҳимоячисининг оёғи (оқ бутсали ўйинчи) ҳужумчи турган нуқтада бекилиб қолганди. Бу вазият ёрдамчи ҳакамни зийракликка чорлаши ҳамда идрокни ишга солган ҳолда ҳимоячининг олдинга чиқиши ва ҳужумчининг ичкарига ёриб кираётганида оқилона таваккал қилиши лозим. Ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди, гол инобатга олиниши керак.
«Металлург» - «Нефтчи»
«Металлург» футболчиси қўпол ҳаракат қилди. Ҳаракат тарзининг ўзи (олд томондан, бутсанинг таг қисми билан, оёқнинг юқори кўтарилиши) ва ҳаддан ташқари ортиқча ҳаракат ўйинчининг рақиб футболчисининг хавфсизлигига хавф туғдираётганидан далолат беради. «Нефтчи» футболчисига омад кулиб боқди, у тана ҳаракатини ўзгартириб, оёғини олиб қочишга улгурди. Йўқса, у жиддий жароҳатга гирифтор бўлиши мумкин эди. Ҳатто кўк либосдаги ўйинчининг ҳодиса аввалидан тўп учун ҳаракат бошлаши ҳам жазони енгилаштира олмайди. Қизил карточка кўрсатилиши тўғри қарор ҳисобланади.
«Насаф» - «Андижон»
Менимча, учрашув давом эттирилиши лозим, чунки тирсакнинг ҳаракати тамомила арзимас ҳолат ҳисобланиб, унда зарба бериш характери кўзга ташланмайди. Бошқача қилиб айтганда, тирсакнинг ҳаракати амалда кўринмайди. Катта эҳтимол билан иккала ўйинчи ҳам бирваракайига сакраган лаҳзада ҳимоячининг қўли рақибига тегди, аммо бу ҳужумчининг тўп учун курашишига тўсқинлик қилмайди, бунда туртишга урғу бермаслик лозим. Ўйиннинг давом эттирилиши мақбул қарор ҳисобланади.
«Насаф» - «Андижон»
Ҳимоячидан бошдан-бош тўпга ҳаракат қилди, кейин тўп "Насаф" футболчисининг оёғига тегди, бу вазиятда контакт мавжуд эди. Асосийси, «Андижон» ҳимоячиси тўпга биринчи улгурди ва қўполлик содир этмади. Сўнгра тўп қизил рангли либосдаги ўйинчидан майдон ташқарисига чиқиб кетди. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди, бу ерда пенальти йўқ эди.
«Сурхон» - ОКМК
Тўпнинг проекцияси (тасвири) шубҳасиз чизиққа "ёпишиб" турибди (жаҳон чемпионатидаги Япониянинг голини эсланг, у ерда бундан-да қийинроқ вазият юзага келганди). Тўп майдон чегарасидан буткул чиқиб кетиши керак, шу жумладан, унинг проекцияси ҳам. Гол тўғри ҳолатда урилган. Бош ҳакам турган позиция унчалик яхши эмас, у дарвоза томон зарба берилаётганда ҳужум томон ўгирилиши керак эди.
«Сурхон» - ОКМК
Ракурсларнинг ҳеч бири тўлақонли хулоса чиқаришга асос бўла олмайди. Умуман олганда, ҳакам ҳам қулай ракурсда жойлашмаган, аммо бу тўғри қарор қабул қилишга тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, "қоидабузар" ўйинчининг реакцияси ҳам вазият ҳақида сўзлаб беради. Катта эҳтимол билан, тўп унинг чап қўлига тегди, футболчи тўп учун ҳаракат қилди ва рақибининг тўпни ўзига ўнглаб олишига йўл қўймади. 11 метрли жарима зарбаси белгиланиши ҳамда истиқболли ҳужумни бузгани учун «Сурхон» футболчисига сариқ карточка кўрсатилиши лозим.
«Турон» - «Бухоро»
Назаримда, натижаси бўлиши мумкин бўлган ҳужум бузилгани учун сариқ карточка кўрсатилди. Қарши ҳужумнинг юқори тезликда ташкил этилиши, ҳужумчининг тўпни назорат қилиши, очиқ ҳудудларнинг юзага келиши, ҳимоячиларнинг жойлашуви (яқинда фақат битта ҳимоячи бор) — буларнинг барчаси ўйинчига иккинчи сариқ карточка кўрсатилишидан далолат беради.
Шу тариқа, биринчи тур баҳсларида ҳакамлар фақат битта қўпол хатога йўл қўйишди, унда «Нефтчи»нинг голи инобатга олинмади.
Comments