Биринчи лига. "Хотира-79"нинг дастлабки мақсади кучли саккизликка кириш
03 mar 2014 09:00
News
Биринчи лига. "Хотира-79"нинг дастлабки мақсади кучли саккизликка кириш
Биринчи лигага эътибор қаратган холда, унда иштирок этувчи клублар ҳақида туркум мақолаларимизни беришда давом этамиз.
Ўтган йили биринчиликда дебют мавсумини ўтказган "Хотира-79" бу йил ҳам турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Шунинг учун айни пайтда жамоанинг мавсумга ҳозирлиги қизғин тус олган.
БОШ МУРАББИЙЛИККА УСМОН АСҚАРАЛИЕВ ОЛИБ КЕЛИНДИ
Уйчи туманининг "Хотира-79" жамоаси ўтган йили биринчи лиганинг биринчи босқичида ўзини кўрсата олмаганди ва натижада ула иккинчи босқич йўлланмасини қўлга кирита олмаганди. Клуб раҳбарияти йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқарган холда, бу йил ҳаммасини бошдан бошламоқчи. Бунинг учун улар энг аввало бош мураббий постига наманганлик таниқли мураббий Усмон Асқаралиевни олиб келди. Бой тажрибага эга бўлган Асқаралиев "Навбаҳор"дан кетгач, маълум муддат ишсиз юрганди. Эндиликда Усмон Аҳмедович "Хотира-79"да маҳаллий ёшларни тарбиялаш билан бир қаторда, Уйчи туманида барқарор жамоа тузиш устида иш олиб бормоқда. Бош мураббийга Дилшод Султонов яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Шунингдек жамоада бир неча йиллардан буён фаолият юритиб келаётган Шавкат Аҳмедов ҳам ўз вақтида машғулотларни ўтказишда Асқаралиевга ассисентлик қилиб келмоқда.
ЖАМОАНИНГ ЙИЛЛИК БЮДЖЕТИ 300 МИЛЛИОН СЎМНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ
Туман жамоаларининг йил давомидаги сарф-ҳаражатлари у қадар катта суммани ташкил этмайди. Чунки туманда жамоа олдига биринчи навбатда маҳаллий ёшларни тўғри тарбиялаш ва барқарор клуб шакллантириш асосий вазифалардан бири сифатида қўйилади. Айтишларича "Хотира-79"нинг бу йилги буюджети 300 миллион сўм атрофида экан. Билишимизча биринчи лиганинг айрим жамоаларида ҳам ҳудди шундай. Кўрамиз бундай йиллик буюджет билан Уйчида қандай жамоа ташкил этилар экан.
ЙИҒИНГА 1 ФЕВРАЛДАН КИРИШИЛДИ
Кўпинча биринчи лига жамоалари янги мавсумга тайёргарликни февраль ойидан бошлайди. Жумладан бугунги мақоламиз бош қахрамони "Хотира-79" ҳам йиғинни февраль ойининг илк кунидан бошлади. Машғулотларни бош мураббий Усмон Асқаралиев ўтказди. Бош мураббий беътоб бўлиб қолгани сабабли бугун Андижонда "ЎзДонгЖу" қарши кечган баҳсга кела олмаган. Хотира-79 бу йил таркибни ёшартиришга катта эътибор қаратган холда, маҳаллий ёшларни синовдан ўтказмоқда. Йиғиннинг биринчи босқичида 40 нафар футболчи машғулотларда иштирок этди. Бугунги кунга келиб эса уларнинг сони 28тага қисқарди. Ўз вақтида олий лигада ўйнаган дарвозабон Лочин Долимов ва ҳимоячи Мақсуд Ҳайитов айни дамда жамоа билан бирга. Шунингдек биринчи лига миқёсида тажрибали ўйинчи ҳисобланган Алимардон Мирзаев ҳам жорий мавсумни "Хотира-79"да бошлаш арафасида. Навбаҳор жамоасидан ҳам бир қатор маҳаллий ёшлар келиб қўшилган. Улардан бири Жавлон Холмирзаевдир. Клуб раҳбарларнинг айтишича, таркиб асосан наманганлик футболчилардан ташкил этилмоқда. Уйчи туманидан етишиб чиқаётган 1995 йил ва ундан кичик ёшда бўлган бир қатор иқтидорли футболчилар ҳам таркибга жалб этилган. Клуб шу кунгача 18 нафар футболчи билан расман шартнома имзолашга эришди. Таркибдаги футболчиларнинг энг қарияси 1984 йил бўлса, энг ёши 1996 йилдаги футболчилардир.
МАҚСАД КЕЙИНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚИШ
"Хотира-79"нинг бу йил ўз олдига қандай вазифа қўяётганини билиш мақсадида жамоа бошлиғи Илҳомжон Атавалиевга мурожаат қилганимизда, энг аввало биринчи босқични муваффақиятли ўтказиб, кейинги босқичга йўл олиш эканлигини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз Мавсум-2013 да илк бор биринчи лигада қатнашган жамоа дебют мавсумида иккинчи босқичга чиқа олмаганди.
"ПАХТАКОР" СТАДИОНИДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
"Хотира-79"нинг уй стадиони номи "Пахтакор" деб аталади. 5000га яқин мухлис учун мўлжалланган стадионда айни пайтда таъмирлаш ишлари кетмоқда. Ўтган йили бу стадионнинг майдони айрим клуб мураббийларида илиқ таассурот қолдирганди. Сифатли ўйин кўрсатиш учун энг аввало майдонни идеал холатга келтириш зарур. Жамоа бошлиғи Илҳомжон Атавалиевнинг бизга айтишича, бу йил ҳам майдонинг сифатига катта эътибор қаратган холда, йил бошида керакли уруғлар олиб келиниб, жоиз бўлган ишлар амалга оширилган. Бу борада клуб вакиллари бизни ишонтириб шуни айтдики, бу йил ҳам майдоннинг холатини идеал кўринишда бўлади. Шунингдек стадионнинг бошқа қисмларини ҳам қониқарли холатга келтириш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан меҳмон ва мезбон жамоаларнинг кийиниш ва ечиниш хоналаридаги шароитлар яратилмоқда.
Исломбек Рустамбеков.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments