Latest news

21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  2 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  1 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  2 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  2 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  2 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  12 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  12 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  10

Биринчи лига. «Локомотив-БФК» – «Цементчи». Превью News

Биринчи лига. «Локомотив-БФК» – «Цементчи». Превью

Ўзбекистон Биринчилиги бирнчи давра учрашувлари ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда.

Мусобақа жадвалида  ҳам жамоаларнинг аста-секинлик билан  икки гуруҳга ажралиб бораётганини кузатишингиз мумкин.

Куни кеча мамлакатимиз бўйлаб 11-тур учрашувлари ҳам ўз якунига етди. «Цементчи» навбатдаги  12-турни Тошкентда  «Локомотив-БФК» клубиша қарши майдонга тушади.

Навбатдаги рақибимиз  «Локомотив-БФК» жамоаси  хакида!

«Локомотив-БФК» жамоаси 2003 йил ташкил этилган бўлсада, 2005 йилгача «Локомотив-2» деб номланган.  2006 йилдан «Локомотив-БФК» яьни “Локоматив болалар футбол клуби” деб юритила бошланган.

2004- йилдан биринчи лига баҳсларига қўшилган. «Локомотив-БФК»  жамоасининг энг яхши кўрсаткичи 2010 йил 6-ўрин. «Локомотив-БФК»  жамоаси билан “Цементчи” 4 маротаба расмий учрашувларда тўқнаш келишган. Икки учрашув Тошкентда, яна икки учрашув Қувасойда ўтказилган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 3тасида  жамоадошларимизнинг қўли баланд келган бўлса энг сўнгги Тошкентда бўлган учрашувда нурсиз дурранг қайт этилган. Тўплар нисбати (12:2) устунлик “Цементчи” тарафда.

Ўтказилган учрашувлар:

15 апрел 2015 йил. Ўзбекистон биринчилиги 7-тур учрашуви

«Цементчи» (Қувасой) - «Локомотив-БФК» (Тошкент) 5:1

15 ноябр 2015 йил  Ўзбекистон биринчилиги 36-тур учрашуви

«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Цементчи» (Қувасой) 0:3

15 август 2016 йил Ўзбекистон биринчилиги 21-тур учрашуви

«Цементчи» (Қувасой) - «Локомотив-БФК» (Тошкент)  4:1

12 октябрь 2016 йил Ўзбекистон биринчилиги 31-тур учрашуви

«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Цементчи» (Кувасай) – 0:0

Ҳакамлар: Р. Абдувохидов (Қарши), И. Жўраев (Тошкент вил.), Х. Худойбердиев (Тошкент вил.)

Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).


Навбатдаги рақибимиз «Локомотив-БФК» жамоаси  ушбу мавсумда биринчи лига баҳсларида 10та учрашувда майдонга тушиб 4та ғалаба 1та дурранг ва 5та мағлубият билан рақиблар дарвозасига 14та тўп киритиб ўз дарвозаларидан 17та тўп олиб чиққан. Мусобақа жадвалида эса 13 очко жамғарган ҳолда 10 поғонани эгаллаб турибди.

Навбатдаги 12 турни жамоамиз 28 май санасида Тошкентда «Локомотив-БФК»  жамоасига қарши майдонга тушади, учрашув 17:30да бошланади.


Цементчи матбуот котиби: Зухриддин Абдуллажонов.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика