Latest news

16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  1 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   34 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  24 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8

Бильбаода катта жанг бўлди. Россиялик мухлислар билан муштлашув пайтида полициячи вафот этди News

Бильбаода катта жанг бўлди. Россиялик мухлислар билан муштлашув пайтида полициячи вафот этди

Кеча, 22 февраль куни "Спартак" Европа лигаси доирасида Бильбаонинг "Атлетик" клуби меҳмони бўлди.

Баҳс 1:2 ҳисобида меҳмонлар - россияликларнинг ғалабаси билан якунланди, аммо икки учрашув натижасига кўра "Атлетик" кейинги босқичга чиқди.

Баҳс якунланганидан сўнг тартибсизликлар бошланди. Россиялик ишқибозлар маҳаллий мухлислар ва полиция билан жанг қилди. Ушбу воқеа натижасида қуйидагилар содир бўлди:

- Массимо Карреранинг таржимони Артём Фетисовни кутилмаганда камар билан бўйнига уришди

- Полиция маълумотларига кўра, маҳаллий мухлислар билан муштлашувда "Спартак"нинг 800 нафар ишқибози қатнашган. Иккала томон ҳам шиша идишлар, файерлардан фойдаланишган.

- "Спартак"нинг камида уч мухлиси касалхонага олиб кетилган

- Беш киши ҳибсга олинди, уларнинг уч нафари "Спартак" ишқибози


Россия ташқи ишлар вазирлиги "Спартак" мухлисларидан "Атлетик"ка қарши баҳс олдидан эҳтиёткорликка чақирган эди, аммо бу фойда бермади.

Ҳаммаси "Спартак"нинг алоҳида мухлислар гуруҳлари "Атлетик" ишқибозларини қидиришидан бошланди:



Кейин қизил-оқлар Бильбао бўйлаб марш уюштиришди:



Натижада тўқнашув бошланди ва полиция аралашишига тўғри келди.










AS берган маълумотларга кўра, мухлислар тўқнашуви оқибатида полициячи вафот этган - унинг юраги ҳуруж қилиб қолган. Муштлашувлардан сўнг Бильбао шифохоналаридан бирига 5 киши олиб кетилди, уларнинг 3 нафари россиялик. Иккала томон мухлислари тўқнашув пайтида шиша идишлар ва файерлардан фойдаланишди. Беш киши ҳибсга олинган, 3 киши "Спартак" мухлиси.


"Спартак" бош мураббийи Массимо Карреранинг таржимони Артём Фетисов жума куни тонгда "Инстаграм"га сурат жойлади. Номаълум шахс унга камар билан зарба берган.

Бильбаодагилар "Спартак" мухлисларининг таширифидан хурсанд бўлишмаган эди. Кеча мактабларда қўшимча дарслар бекор қилингани, бар ва ресторан эгаларига кўчадан стол ва стулларни олиб қўйиш маслаҳат берилгани эълон қилинганди.

Rating: -58   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика