Latest news

21:47ЕЧЛ. "Барселона" – "Бенфика". Таркиблар аниқ!  6 21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  3 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  2 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  1 20:25"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади  3 19:59Ван Дейк - ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Умид қиламанки, "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқади"  1 19:31Клопп ўзининг энг катта трансфер хатосини айтди  1 19:08Гвардиола Родрига ўринбосар топди  1 18:44"Реал" Модрич ўрнига ПСЖ ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  9 18:20Дарвин Нуньес "Ливерпуль"дан хафа  11 17:58Погба дисквалификацияни ўтаб бўлди ва майдонга қайтиши мумкин  8 17:26Суперлига. 3-тур ўйинлари бошланиш вақтлари  1 17:01МЮ 2 млрд фунт эвазига 100 000 ўринли янги стадион қурилишини эълон қилди  10 16:37Муҳаммад Салоҳ "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилди  22 16:01Ўзбекистон U-23 термаси Хитойда, унинг захира жамоаси эса Туркиядаги халқаро ўйинлар ўтказади  9

Бенжамин Тан Ғузордан ижобий таассуротлар билан қайтди News

Бенжамин Тан Ғузордан ижобий таассуротлар билан қайтди

Осиё футбол Конфедерацияси томонидан юртимизда текшириш ишларини олиб бораётган комиссия аъзолари 4 август санасининг биринчи ярмида Ғузор шаҳрига ташриф буюришди.
Одатга кўра, ОФК мутасаддилари дастлаб, клуб раҳбарияти, ҳомийлар ва стадион вакиллари билан кичик йиғилиш ўтказишди. Ташрифнинг бош мақсади, текшириш давомида асосий эътибор нималарга қаратилиши ҳақида қисқача маълумот беришди. Осиё футбол Конфедерацияси клублар ўртасида мусобақаларни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи Бенжамин Тан катта ҳажмда ва энг замонавий талаблар асосида “Ғузор” Марказий стадионида олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди. Стадионда мухлислар, жамоалар, ҳакамлар, назоратчилар, учрашув комиссари, мартабали меҳмонлар ва радио, телевидение, шунингдек Оммавий Ахборот Воситалари ходимлари учун яратилаётган қулайликлар, шарт-шароитлар билан тўлиқ танишиб чиқди. Ва ўз ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Бенжамин Тан амалга оширилаётган ишлардан мамнунлигини яширмади. “Ғузордаги бу ажойиб спорт иншооти, мамлакатингиздаги энг чиройли, замонавий ва барча қулайликларга эга стадионлардан бири эканлиги шубҳасиз. 2011 йили “Шўртан” жамоаси ОФК Кубоги турнирида муносиб иштирок этган эди. Биз Ғузорга яна яқин вақт ичида халқаро мусобақа ташриф буюришини тилаймиз”, - деди Бенжамин Тан. Шу билан бирга ОФК вакили стадион чимига ҳам жуда ижобий баҳо берганлигини яширмади. У назорат давомида майдон ҳолати, допинг назорати, дарвоза тўри ва унинг ортидаги ҳимоя тўрлари рангини ўзгартириш, VIP, CIP, матбуот ходимлари учун ажартиладиган секторлардаги баъзи ҳолатлар бўйича ўз таклифларини билдирди.

ОФК молия бўлими ходими Он Чон Хён эса клубнинг молиявий масалалари бўйича ҳужжатлар билан танишиб чиқди. У қадар жиддий бўлмаган баъзи бир камчиликларни бартараф этиш борасида клуб молия бўлими бошлиғи ва ходимларига маслаҳатлар берди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика