Latest news

01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  0 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 00:00Европа лигаси. "Байер" — "Рома" ва "Аталанта" — "Марсель" учрашувлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  1 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  14 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  5 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  1 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  16 20:13АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди  5

Бектемир Абдуманнонов: "Асосийси мақсадим - жамоага ёрдам бериш" News

Бектемир Абдуманнонов: "Асосийси мақсадим - жамоага ёрдам бериш"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" (2:2) учрашувидан сўнг Бектемир Абдуманнонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун ғалаба учун ҳаракат қилдик. Шунақа бўлиши керак экан. Ҳар икки жамоа яхши ҳаракат қилди. Биз ҳар бир учрашувга ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

- Темур Кападзе бош мураббийлигидаги U-23 терма жамоаси якуний рўйхатига киритилмадингиз. Бунга муносабатингиз қандай?

- Ўзимни кўрсатиш учун ҳар бир учрашувда бор имкониятимни ишга солиб ҳаракат қилаяпман. Терма жамоа рўйхатига кириш ёки кирмаслигимни ҳал қилиш мураббийларнинг зиммасида. Вақти келганида чақиришса, ёрдам беришга тайёрман.

- Бу йилги мавсумда ҳозирча 5 та голли узатмани амалга оширдингиз. Бу сизга қандай мотивация беради?

- Ҳар бир учрашувда астойдил ҳаракат қилаяпман. Асосий мақсадим жамоага ёрдам бериш. Голларда иштирок этаётганимдан хурсандман.

- "Металлург"дан кетишингизга сабаб нима?

- Ҳар бир мураббийнинг ўз танлови бўлади. "Металлург"да ёрдамчи мураббий билан гаплашиб олганмиз. Шундан сўнг улар мени қўйиб юборишган. "Андижон"да мураббийлар менга ишонишаяпти. Ана шу ишончли оқлаш учун ҳаракат қилаяпман.


Rating: +5   

Comments

   
19 apr 11:05:20
jasur
Тила бола деп бемалол айта верамиз зор трансфер болди хозир йошлар йондиряпти Анжанда хафа болмелар сизлар зборга лойг эдилар ука эсанов Абнуманонов лар хакли эди эсиз кападзе оз суюклиларни йгиб олди 4 май Анжан согдиёна боюур арена проста бомба болади
   
14 apr 20:50:54
Рахматилло Исманов
Кападзедан хафа булма, уни хам юкоридагилар бошкараетган булиши мумкун!
   
14 apr 20:41:46
Рахматилло Исманов
Утган мавсумда Хебайга Бектемир сингари тупни крос килиб узатадиган вингер етишмаган эди! Омад. Насиб килса миллий термага чакирилади!
   
14 apr 20:40:27
Рахматилло Исманов
Туп узатишлари ва майдонди куриш кобиляти яхши! Андижон транцсферида ютукларидан бири шу бола!
   
14 apr 20:39:07
Рахматилло Исманов
Андижон таркибида жуда куп ешлар уйнамокда, шуларни ичида чап канотни ендириб ташлаетган шу бола! Омадини берсн!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика