Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  26 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Бахтиёр Ашурматов: "Раҳбариятнинг далдаси ҳам йигитларга қўшимча куч бағишлади" News

Бахтиёр Ашурматов: "Раҳбариятнинг далдаси ҳам йигитларга қўшимча куч бағишлади"

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Бахтиёр Ашурматов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Бугун ўйиндан олдин йигитларга учрашувда осон бўлмаслигини таъкидлаб ўтгандим. Барчага маълумки, “Сўғдиёна” жамоаси дастлабки учта тур якунига кўра очко жамғара олмаганди. Ўз навбатида жамоамиз ҳам керакли очколарни қўлга кирита олмагандик. Айнан шу сабабли, мухлисларимизга, қолаверса жамоамиз учун уч очко жуда муҳим эди. Умуман олганда ўйин оғир бўлди. Шунга қарамай, қийин бўлсада ғалабани қўлга киритдик.

Ўз навбатида “Сўғдиёна” жамоасига жанговор ўйин учун миннатдорчилик билдириб ўтардим. Бугун ажойиб ва жанговор ўйин бўлди. Тўғри дарвозалар олдида хавфли вазиятлар кам яратилди. Лекин, 90 дақиқа давомида майдонда кескин кураш кечди. Олдинги учрашувларда ижобий натижаларни қайд эта олмаганимиз ўйингоҳдаги мухлислар сонини камайишига сабаб бўлди. Ишқибозларимизни меҳрини қозониш ва уларни ўйингоҳга қайтариш учун келгуси турларда муносиб ўйин кўрсатишимиз талаб этилади.

Учрашувдан олдин вилоят раҳбарлари жамоа ечиниш хонасига кириб, футболчиларга далда бўлишди ва бизни қўллаб-қувватлашди. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз аъзолари номидан вилоят ҳокимига раҳмат айтиб ўтган бўлардим. Раҳбариятни далдаси ҳам йигитларга қўшимча куч бағишлади. Бугунги ғалабани жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга бағишлаймиз. Уларга қўллаб-қувватлаб турганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Қийин бўлсада мухлисларимиз ёрдамида чемпионатдаги дастлабки ғалабамизни қўлга киритдик.

Кейинги учрашувларда ишқибозлар кутган ўйинларни намойиш қилиб, керакли очколарни қўлга киритамиз деган умиддаман. Йигитлар ҳозирги кўрсатаётган ўйинларидан ҳам мазмунлироқ тўп сура олишларига ишончим комил. Гарчи чемпионат энди бошланган бўлсада, ўйинимиз мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимизга мос эмас. Футболчиларимиз келгусида ўз ўйинларини топиб олишади ва шунга мос равишда мусобақа жадвалида ҳам янада юқорироққа кўтарилишга эришамиз деб ўйлайман.

Меленчук учрашувдан бир неча кун олдин шамоллаб қолгани учун машғулотларда тўлиқ куч билан қатнаша олмаганди. Шу сабабли, дарвоза чизиғида Хуршид Хўжаевга имкон бергандик. Назаримда Хўжаев ўз имкониятидан самарали фойдаланди. Агарда Хўжаевни учрашув сўнггида йўл қўйган хатосини инобатга олмаганда яхши ўйин кўрсатди. Шу сабабдан кейинги учрашувда дарвозани кимга ишониб топшириш борасида ўйлаб кўрамиз. Негаки, ҳар икки посбонимизнинг имконияти бир хил бўлиб турибди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика