Latest news

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

Баҳс-мунозара. Чемпионатни қайси жамоа юқорироқ ўринда тугатади - "Пахтакор"ми ё "Бунёдкор"? News

Баҳс-мунозара. Чемпионатни қайси жамоа юқорироқ ўринда тугатади - "Пахтакор"ми ё "Бунёдкор"?

Ўзимизнинг футбол борасида гапдан гап чиқиб мавзу олий лигага бориб тақалди.

Аниқроғи, "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ҳақида гап кетиб қайси жамоа чемпионатни юқори ўринда тугатиши бўйича баҳс бошланди. Бунда фақат шу икки жамоанинг ўзаро рақобати ҳисобга олинди. Сайтимиз ходими Хайрулла Холиқов "Пахтакор" мавсумни "Бунёдкор"дан тепада тугатади деган бўлса, Шаҳбоз Беғамов эса аксинча, "Бунёдкор" юқорироқ ўринда якунлашини айтди.

Якунда оддий бошланган гап-сўз яхшигина баҳс-мунозарани келтириб чиқарди. Шунда биз сайтимизнинг ҳар иккала ходимига яхшиси ўз фикрларингни ёзма равишда баён қилинглар, сайтга қўяйлик, ўқувчилар ҳам ўқиб ўз фикрларини айтишсин деган тўхтамга келдик.

Натижада иккала мухбиримиз бешта пунктга таянган ҳолда ўз фикрларни ёзиб беришди. Қуйида баҳс-мунозаранинг ёзма қисмидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Х.Холиқов тахмини - "Пахтакор"


Тахминимча, олий лига турнир жадвалининг якуний қисми қандай бўлишидан қатъий назар, "Пахтакор" мавсумни "Бунёдкор"дан тепада тугатади. Қуйида бу фикримни бешта пункт орқали изоҳлаб беришга ҳаракат қиламан.

Биринчидан, "Пахтакор"нинг захирада битта ўйини бор. Терма жамоа туфайли "Пахтакор" - "Машъал" баҳси номаълум муддатга қолдирилган ва бу ўйин қачон бўлмасин, менимча "Пахтакор" ғалаба қозонади. Тўғри, "Машъал" иккинчи даврада яхши кетмоқда, жамоа ҳаттоки "Локомотив" билан дуранг ўйнади, лекин шунга қарамай, "Пахтакор" билан кечадиган баҳсда шубҳасиз тошкентликлар фаворит. Ҳозир "Пахтакор" "Бунёдкор" билан бир хил 38 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 3-4 ўринларни бўлишиб турибди. Ва ўйлашимча, чемпионат охирида ҳам "Пахтакор" "Буёнкор"дан юқори ўринда бўлади.



Иккинчидан, "Пахтакор"га Шота Арвеладзе келгач жамоа ўйинида кўпроқ иштиёқ пайдо бўлди. Жамоа ўйини кучайиб кетди деган фикрдан йироқман, бунга ҳали анча бор, лекин ғалабага бўлган иштиёқ ошгани кўриниб турибди. Бу нарса "Локомотив"га қарши кечган баҳсда ҳам кузатилди. Эндиликда "Пахтакор"ни тўхтатиб қолиш жуда қийин бўлади. Жамоа Шота Арвеладзе бошчилигида ҳозирча олтита ўйиндан тўрттасида ғалаба қозонди ва икки бор дуранг қайд этди. Ҳали ютқазгани йўқ.

Учинчидан, "Пахтакор"нинг легионерлари кучли кўринмоқда. Арвеладзе келгач, Канюк, Симич, Безерра каби легионерлар билан шартнома тузилди ва бу ўйинчиларнинг малакаси бирмунча юқори эканлиги кўриниб турибди. Агар "Пахтакор" легионерлари тўлиқ жамоа ўйинига қўшилиб кета олса (бу энди мураббий маҳоратига боғлиқ), олий лигадаги исталган клубдан кучли легионерлар триоси ёки бўлмаса квартетига гувоҳ бўламиз. Бу эса "Пахтакор" учун янада қулайлик олиб келади. 



Тўртинчидан, "Локомотив" билан ўйин. Балки кўпчилик "Локомотив" устидан қозонилган ғалабага навбатдаги уч очко сифатида қарар, аммо менинг фикримча, бу ғалаба "Пахтакор" учун муҳим аҳамият касб этади. Жамоанинг ўз кучига бўлган ишончи янада ортди дея оламан. Футболда ашаддий рақиб устидан ғалаба катта ўрин тутади. Бу бўлажак ўйинлар олдидан йигитларга қўшимча руҳ юклайди. Футболчилар ғалаба бежизга қўлга киритилмаганини исботлаш учун ҳам кейинги учрашувларда янада жон койитиб ҳаракат қилишади.

Бешинчидан, "Пахтакор" "Бунёдкор" билан ўз майдонида ўйнайди. "Бунёдкор" стадионида кечган биринчи даврада баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Энди бу жамоа билан "Пахтакор" ўз уйида курашади ва бу ҳам "шерлар"га устунлик беради. Умуман олганда, "Пахтакор"ни ҳали олдинда тўққизта учрашув кутиб трибди ва жамоа шундан бештасини ўз майдонида ўтказади. Катта эҳтимол билан "Пахтакор" уйдаги ҳамма учрашувларда ғалабага эришади. Сафардаги беллашувларга келсак, жамоани ҳали "Насаф"га қарши жиддий баҳс кутиб турибди. Лекин "Локо"дан фарқли ўлароқ "Пахтакор" Қаршидан ижобий натижа билан қайтса керак.

 

Ш.Беғамов тахмини - "Бунёдкор"


Биринчидан, характер
"Бунёдкор" жорий мавсумда ўз тарихидаги энг ёмон стартни амалга оширди. Лушан қўл остида жамоа ўзлигини йўқотаётган бир пайтда Қосимов қутқарувчи ролида пайдо бўлди. Миржалол  Қосимов жамоани ўз бошқарувига олганда, "қалдирғочлар" турнир жадвалида 13-ўринда боришаётганди. Орадан кўп вақт ўтмай "Бунёдкор" ўзлигига қайтди. Бунда албатта Қосимовнинг хизматлари беқиёс. "Қалдирғочлар"нинг ҳалоскори жамоага келиши билан футболчилар билан алоҳида тартибда ишлади. Уларни руҳияти қайта тиклади, ғолиблик руҳини сингдиришга уринди. Бу эса ўйиндан-ўйинга ўз самарасини беришни бошлади. Футболчилар қайси жамоа либосини эгниларида кийиб юрганликларини ҳис этишди. "Бунёдкор"да характер пайдо бўлди. Қосимов ишга индивидуаль ёндошув билан киришди. Майда деталларгача эътибор қаратган мураббий "қалдирғчолар"ни аввало руҳан тиклади. Чунки биринчи давра сўнггига қадар жуда оз фурсат қолганлиги туфайли, мураббий жамоа ўйинини қисқа фурсат ичида ўзгартириб қўя олмасди. Қосимов "Бунёдкор"га биринчи давра сўнггида аввало характер ва ўйиндаги интизомни қайтарди.
Қисқа қилиб айтганда, Қосимов ёш "қалдирғочлар"ни тезда улғайтира олди.



Иккинчидан, йўқолган рақобат тикланди
Мавжуд муаммоларни бартараф этишда Қосимовнинг зукколиги "Бунёдкор"га қўл келмоқда.

"Бунёдкор" Лушандан кейин бир қатор муаммолар гирдобида қолганди. Савиясиз легионерлар, таркибда рақобат йўқолгани ва ўйин буткул издан чиққани туфайли ҳам "қалдирғочлар"нинг натижалари ёмонлашиб кетганди.

Жамоа мағлубиятларга, олий лигада эса очко йўқотишга шунчаки кўникиб қолганди. Миржалол Қосимов эса жамоа менталитетини қайтарди, футболчиларга ғолиблик менталитетини ўргатди. Чунки "Бунёдкор"нинг бу таркибидаги футболчилар ҳали ғалаба таъми, чемпионлик ҳиссини татиб кўришмаган. Қосимов эса Олий лигада ишлаган йилларида фақатгина бир марта иккинчи ўринни ва қолган мавсумларда доим чемпионликни қўлга киритган.
Иккинчи давра оралиғида "Бунёдкор"да "Пахтакор"никиндек трансферлар учун жарақ-жарақ пуллар йўқ эди. Улар фақат олий лигада бошқа жамоаларга керак бўлмай қолган футболчиларга кўз тикишлари мумкин эди. Легионерларни жалб этишда ҳам Қосимов Арвеладзега нисбатан шошма-шошарликка йўл қўймади. Чунки қисқа вақт ичида яхши, савияли легионерни топишни имкони йўқ эди. Шунчаки номигагина легионер олиб келишни истамаган клуб ниҳоят ақлли трансфер сиёсатига қайтганини яна бир бор исботлади. Маҳаллий футболчилардан эса Қосимов ўзи истаганидек яхши даражадаги футболчиларни танаффусда жамоага чақира олмасди. Орада эса "Бунёдкор"нинг мавжуд таркибидаги энг асосий "қуроли" ва етакчиси Элдор Шомуродов Россияга кетди. Ўз вақтида Лушанга керак бўлмай қолган Гадоев, Собирхўжаев, Ғофуров, Шодиев каби футболчиларга мурожаат қилинди. Ислом Қобилов эса ижарадан ортга қайтарилди. Янгилардак фақатгина Шохруз Норхонов ва Зуҳуровга рақобат туғдириш мақсадида Суҳроб Султонов жалб қилинди. Бу трансфер компания аслида мажбурликдан амалга оширилган бўлсада, мураббий булардан ҳам максимум жамоа фойдаси учун фойдалана олишини кўрсатди. Мухлислар кутган Гадоев яна катта майдонга қайтди. Ислом Қобилов ҳимоя қурғонидан жой олди. Анвар Ғофуров ва Воҳид Шодиевдан керакли пайтда фойдаланиш мумкинлигини исботланди. Биринчи даврада умуман гол урмаган Шодиев Қосимов қўл остида асосий таркибда туширилган учрашувларда гол урмоқда. Бу албатта мураббийнинг ундан қайси пайт ва қандай фойдаланиш кераклигини билишидан далолат.
Қийин паллада жамоани қабул қилиб олган Қосимов, қийин шароитда ҳам ўз амбицияларидан воз кечмаслигини исботламоқда.

Учинчидан, эйфория
Нега кўпчилик "Пахтакор"ни гапира бошлади. Чунки жамоада катта ўзгаришлар амалга оширилди. Олий лигада деярли кузатилмайдиган ҳолат, яъни маҳаллий футболчиларни сотиб олиш бошланди. "Пахтакор"нинг ёзги трансфер бозорида харидлари шов-шувларга сабаб бўлди. Шунчаки трансфер компаниясини ошкора амалга оширгани кўпчилик учун кутилмаган ҳолат ва янгилик бўлди. Шу боисдан ҳам клуб сотиб олган футболчиларга эътибор юқори бўлди. Шота Арвеладзе легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланди. Мураббий нафақат кучли жамоани, аввало супер клуб тузилиши ҳақида клуб президентининг ваъдасини айтгани "Пахтакор"га бўлган эътиборни янада кучайтирди. Айнан мана шу ўзгаришлар фонида "Пахтакор" яна тезда гранд жамоага айлангандек туюлди. Яъни ўзгаришлар фонида эйфория кузатилди. Аслида эса жамоа ҳали буткул ўзгаргани йўқ. Ўйин бобида ҳам катта янгиликлар кузатилмади. Таркибдан легионерларга жой бўшатиб берилди. Уларни ичида эса фақатгина Марко Симич ажралиб турибди. Ном жиҳатидан ҳам, ўйинининг сифати борасида ҳам Симич легионер мақомига кўпроқ мос тушади. Қолган футболчилар эса ҳозирча ўзимизнинг қора кўзлардан бир бош баланд ўйнашяпти, десам, аввало ўзимни-ўзим алдаган бўламан.

"Пахтакор"нинг ўйинидаги энг асосий ўзгариш бу жамоа рақибни жуда эрта қарши олиши, яъни юқори прессингни қўллашини кузатиш мумкин. Ҳужумдаги "тўртлик" ҳозирча қандайдир ғайри-оддий комбинацион ўйинлар орқали голлар ураётгани йўқ. Ўйин узаги буткул янгиланмаган.

"Бунёдкор"да эса аксинча, улардаги ўзгаришлар аввалига кўпчиликда шубҳа уйғотди. Наҳотки Қосимов Шодиев, Ғофуров ва шунга ўхшаш эски футболчилари билан жамоани қайта "уйғотмоқчи" бўлса, деган саволлар кўпайди. Жамоа қайд этаётган натижалари ва турнир жадвалидаги ҳозирги ўрни ўша саволларга жавоб бўлиб турибди. "Бунёдкор" позицион ўйинда ҳозирги кунда Олий лигадаги энг кучли жамоалардан бирига айланди. Қосимов келганидан кейин Ҳамдамов ўзининг тўпурарлик қобилиятини ишга солди, Шукуров жамоанинг етакчисига айланди. Гадоев яна ўз формасига кириб олди. Ҳозирги "Бунёдкор"нинг ҳужумдаги ўйинини белгилаб берувчи мана уш футболчининг ҳаракатлари эвазига жамоа муваффақият қозонмоқда. Қосимовнинг яна бир ютуғи, жамоа таркиби ўзгариб турибди. Яъни мураббий ротацияга қўл уришга чўчимаяпти ва бунинг натижасида барча футболчи ўйин "тонуси"га эга. Таркибда чинакамига рақобат вужудга келди.



Тўртинчидан, “Бунёдкор” – “Пахтакор”
"Бунёдкор" жамоаси Қосимов қўл остида шуғулланганда фақатгина 2012 йилда мавсумни "Пахтакор"дан пастда тугатган. Қолган йиллари Қосимов "Бунёдкор"ни "Пахтакор"дан тепада ушлаб турган. Катта эҳтимол билан бу йили ҳам "Бунёдкор" мавсумни "Пахтакор"дан тепада якунлайди.

Бешинчидан, мураббий фактори
Қосимов мураббий сифатида кўплаб ютуқлар, совринларни қўлга киритишга улгурган. Чемпионлик таъмини кўпроқ татиб кўрган Қосимов учун бу йилги мавсумда кумуш медали ҳам олтинга тенг бўлиши аниқ. Чунки жамоани қабул қилиб олаётганда кўпчилик "қалдирғочлар"ни кучли-бешталикка киришларига ҳам кўп ҳам ишонмаганди. Ҳозирги турнир жадвалидаги ҳолатда ҳам ҳали буни амалга ошириш анча мушкул бўлиши тайин. Факт шуки, Қосимов мураббий сифатида ҳали мавсумни медалсиз якунламаган. Шота Арвеладзе эса мураббий сифатида Қосимов фонида "любитель", ҳаваскордек гавдаланади. Арвеладзе ҳали мураббий сифатида ҳеч бир ютуққа ёки совринга эришмаган. Бу борада мураббийга ғолиблик менталитети етишмаслиги мумкин.

Ҳа, ҳозирги шароитда "Пахтакор"даги футболчилар "Бунёдкор"никидан кучлироқ, тажрибалироқ кўринади. Масалан "шерлар" сафида чемпион бўлган, чемпионлик характери мавжуд футболчилар кўплаб топилади. "Бунёдкор"да эса аксинча. Қосимов умуман бошқа авлодни қабул қилиб олди. Зуҳуров, Иброҳимов ва Ғофуровни инобатга олмаса, таркибдаги қолган футболчилар ҳали чемпионликка эришмаган.

Лекин якунда барибир мураббий фактори ўз сўзини айтса керак, деб ўйлайман.

Ҳар иккала жамоанинг тақвими анча зич ва кучли жамоаларга қарши ўтади. Қосимов кучли жамоаларга қарши қандай тактика қўллашни билади. "Бунёдкор" ҳозирги кунда айнан кучлилар билан кучлироқ ўйин кўрсатишини амалда исботламоқда. Яъни, уларга янги ва жиддий чорловлар кўпроқ маъқул тушмоқда.

Ким мавсумни тепада тугатишини кўп жиҳатдан ўзаро ўйин ҳам ҳал этиши мумкин. Ўзбек футболи афсонаси ва Грузия футболи афсонаси қарама-қаршилигида Қосимовдан "ўзбекча мастер-класс" кўрсак ажаб эмас.

Тан олиш керак, ҳозирги замонавий футболда кўп нарса мураббийга боғлиқ. "Бунёдкор"нинг ҳозирги натижалари бу фикримни яна бир бор исботлаб турибди. Шу боисдан ҳам "Бунёдкор" мавсумни "Пахтакор"дан юқорида тугатишига шубҳа қилмаяпман.

Хўш, Сизнингча қайси клуб 2017 йилги олий лигани юқорироқда тугатади?


Rating: -52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика