Latest news

16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  1 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  7 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  1 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  25 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  6 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  3 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  46 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  4 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  12 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  2

Азизбек Усмонов: «Чиройли ўйинимиз билан мухлисларни хурсанд қиламиз» News

Азизбек Усмонов: «Чиройли ўйинимиз билан мухлисларни хурсанд қиламиз»

Бугун олий лига саккизинчи тури доирасида Қаршида «Насаф» — «Қизилқум» жамоалари ўзаро куч синашади.

Мазкур ўйин олдидан навоийликлар ҳимоячиси Азизбек Усмоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

—Ўтган турда «Бухоро» билан учрашувда қайд қилинган натижа аллақачон унут бўлган, — дейди Азизбек Усмонов. — Ҳозир эса барчанинг диққат-эътиборимиз «Насаф» билан бўладиган баҳсга қаратилган. Рақибимиз халқаро ўйинлар ҳадисини олган. «Насаф» бежизга амалдаги Ўзбекистон кубоги соҳиби эмас. Аммо бу жамоамиз аъзоларини чўчита олмайди. Албатта, Қаршидан уйга ижобий натижа билан қайтиш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз.

Муҳими, навбатдаги турга пухта ҳозирлик кўрдик. Жамоадошларимнинг кайфияти аъло даражада. Бугун ўйинимизни томоша қилиш учун Навоийдан ҳам кўпсонли мухлислар ташриф буюриши кутилмоқда. Биз чиройли ўйинимиз билан уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, албатта.

«Қизилқум» ПФК матбуот хизмати.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика