Азиз Ибрагимов: "Андижон"ни олий лигада қолиши учун бор кучимни беришга тайёрман"
19 jul 2014 13:18
News
Азиз Ибрагимов: "Андижон"ни олий лигада қолиши учун бор кучимни беришга тайёрман"
Аввал хабар берганимиздек, Азиз Ибрагимов кеча кутилганидек "Андижон" қароргоҳига етиб келди.
Дастлаб "Соғлом Авлод" стадионига келиб, машғулотни кузатган футболчи шу аснода клубга келиши ҳақида қисқача айтиб ўтди.
- Чехиядаги клубим билан амалдаги шартномам якунланиб бораётганида менга Улуғбек ака Мирзаев "Андижон"да ўйнаш таклифини билдирди. Бу инсон билан яхши танишмиз. У киши менга ўз маслаҳатлари билан ёрдам бериб туради. Қолаверса ўзимда ҳам яна юртимизга қайтиш иштиёқи бор эди. "Андижон" гарчи 4 очко билан турнир жадвалида сўнгги поғонада кетаётган бўлса-да, бу жамоанинг таклифини қабул қилдим.
Бу ерга келишим ҳақида сайтларда хабарлар чиқа бошлаганидан кейин, менга мамлакатимизнинг яна айрим жамоалардан оғзаки чақирувлар ҳам бўлди. Лекин "Андижон" раҳбариятига вада бериб қўйганим учун, бошқа вариантларга эътибор қаратмадим.
- Чунки бу жамоа менга биринчи бўлиб алоқага чиқди ва ишонч билдирди. "Андижон"ни олий лигада қолишга ҳаракат қилинаётганини ва бу йил жамоанинг 50 йиллик юбилей тўйи нишонланиши айтишганида клубга ёрдам беришга қарор қилдим. (Кулиб) Сабаби онажоним ҳам бу йил 50 ёшга тўлади. Насиб қилса жамоа ўз олдига қўйган мақсадига етади. Шахсан мен бунга ишонаман. Агарда бунга ишонмаганимда келмаган бўлардим. Лекин бу биргина менга боғлиқ эмас. Бунинг учун барча футболчида ғолиблик руҳи ва катта иштиёқ бўлиш керак. Аҳил бир оила бўлиб, бир мақсад йўлида ишлаш керак деб ўйлайман.
- Андижонлик мухлисларга мени кўтаринки кайфиятда кутиб олишгани учун миннатдорчилик билдираман. Насиб қилса иккинчи даврада мазмунли ўйинларимиз билан уларга хурсандчилик улашамиз деган умиддаман", - дейди Азиз Ибрагимов.
Исломбек РУСТАМБЕКОВ.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments