Latest news

23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  0 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  5 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  26 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  25 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  6

Азамат Абдураимов: “Машъал”га қарши ўйин олдидан бу ғалаба бизга керак эди News

Азамат Абдураимов: “Машъал”га қарши ўйин олдидан бу ғалаба бизга керак эди

Мазкур турда "Андижон" ўз майдонида Усмон Тошев бошчилигидаги “Спартак” клубини қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув якунланганидан сўнг Азамат Абдураимовдан одатдагидек ўйин тўғрисидаги фикрларини сўрадик.

- Бугун ғалаба қозонганимиз боис албатта натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Учрашувдан олдин шогирдларимга ўйин осон ўтмаслигини тушунтиргандим. Чунки “Спартак” ҳар қандай муносиб қаршилик кўрсатадиган жамоа эди. Ўйин айтганимдек оғир ўтди. Рақиб дарвозасига голларни ҳам осонликча урганмиз йўқ. Бунинг устига иккинчи бўлим бошида бир ўйинчи кам бўлиб қолдик. Шу боис “Машъал”га қарши ўйин олдидан йигитлар катта куч сарфлашди. Ўйин борасида футболчиларим қаерлардадир хатоларга йўл қўйишди. Албатта бу камчиликларни бартараф этиш устида ишлаймиз. Муҳими ғалаба қозондик ва бу ютуқ бизга муборакликларга қарши баҳс олдидан жуда керак эди. Сабаби бу ғалаба билан “Машъал”га қарши юқори кайфиятда тайёргарлик кўрамиз. Шунинг учун бугунги қийин ғалаба ва ўйин учун шогирдларимдан миннатдорман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика