Latest news

23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 23:38"Милан" — "Бари". Таркиблар маълум  0 23:25"Эспаньол" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 23:03"Нант" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  13 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:32"Истанбул Башакшехир" — "Кайсериспор". Таркиблар маълум  6 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  32 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  70

Азамат Абдураимов: "Энди чемпионатимизда кучли жамоалар қолиб, рақобат кучаяди" News

Азамат Абдураимов: "Энди чемпионатимизда кучли жамоалар қолиб, рақобат кучаяди"

Юртимизда кўзга кўринган футбол мутахассисларидан бири Азамат Абдураимов, Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан юртимизда футболни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Очиғини тан олиб айтиш керак, Олий лига ўйинларига мухлислар ташрифи кутилганидек эмас. Бу эса ўз ўзидан ўзгаришни талаб қилмоқда. Яъни ислоҳотлар қилиш пайти келди. Шунинг учун ҳам келаси йилдан Олий лига клублари 12та қолиши борасидаги қарорни тўғри деб ўйлайман. Ниманидир ўзгартириш керак эди. Англия ёки Испания чемпионатларини кузата туриб, олдиндан қандай ҳисоб қайд этилиши мумкинлигини айта олмайсиз. Биз ҳам чемпионатимизда шу каби рақобат кучли бўлишини ва ҳар бир турда муросасиз, қизиқарли ўйинлар кўп бўлишини хоҳлаймиз. Тўғри, бундай ўзгариш биринчи марта бўлмоқда, лекин бу футбол ривожи учун фойдали бўлади деб ўйлайман. Чунки энди чемпионатимизда кучли жамоалар қолиб, рақобат кучаяди.

Фақатгина чет элда тўп сураётган легионерлардан умид қилиб юравермаслигимиз керак.

Ҳар ўйинда майдонда ҳақиқий кураш кечса, футболчи ҳам бунга мослашади. Шундан сўнг у терма жамоада ҳам ўз имкониятини тўлиқ намойиш эта олади. Фақатгина чет элда тўп сураётган легионерлардан умид қилиб юравермаслигимиз керак. Ўзимизнинг чемпионатда ҳам шундай етакчиларни тарбиялашимиз зарур. Шунинг учун ҳам бу формат футболимиз фойдасига ишлайди, деб умид қиламан”.

Азамат Абдураимов: "Ўзбек футболи тубдан ислоҳотларга муҳтож" (матн+видео)

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика