Latest news

12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  2 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  20 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  8 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0

Аёллар чемпионати: “Севинч” чемпионликни деярли ҳал этди News

Аёллар чемпионати: “Севинч” чемпионликни деярли ҳал этди

Пойтахтдаги “Ёшлик” спорт мажмуасида аёллар ўртасида футзал бўйича мамлакат чемпионатининг иккинчи тур ўйинлари давом этмоқда.

Чемпионликка асосий даъвогар икки клуб – “Севинч” ва “Металлург”нинг иккинчи ўйинида ҳам қаршиликлар муваффақият қозонишди. “Севинч”нинг собиқ аъзолари жам бўлган “Металлург”нинг асосий таркиби ҳам, иккинчи тўртлиги ҳам қаршиликлар олдида “ип эшолмади”. Ўзаро икки ўйин натижасидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, “Севинч” навбатдаги чемпионликни деярли ҳал этиб қўйди.

Олмалиқнинг АГМК жамоаси эса бошқаларга голлари сонини кўпайтириш имконини беряпти. Жамоанинг асосий таркиби катта футбол мавсумига тайёргарлик кўраётган бўлса, футзал чемпионатда клубнинг асосан ёшлар таркиби иштирок этяпти. Футзалда ҳали тажриба орттириб улгурмаган ёш қизлар эса “опалари” қаршилигини қайтара олишмади.

Эртага чемпионат икки нчи турининг сўнгги кун учрашувлари бўлиб ўтади.

Ўйинлар натижаси:

3 март

“Севинч” – “Пахтакор” – 16:0
“Металлург” – АГМК – 27:0
 
4 март
“Локомотив” – “Металлург” – 3:10
АГМК – “Севинч” – 0:26
 
5 март
“Локомотив” – “Севинч” – 0:12
“Пахтакор” – АГМК – 17:0
 
6 март
“Металлург” – “Севинч” – 1:3
“Локомотив” – “Пахтакор” – 4:2
 
7 март
“Металлург” – “Пахтакор”
 “Локомотив” - АГМК

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика