Latest news

08:41«Насаф» яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди  0 08:12Расман. Жаба Жигаури Ўзбекистоннинг бошқа жамоасига ўтди  2 07:45 Винисиус нечта ўйинга четлатилгани маълум  13 05:05Саудия Арабистони қирол кубоги. «Ал Иттиҳод» — «Ал Ҳилол» ўртасидаги марказий учрашув ғолиби пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 02:59Лига кубоги. "Арсенал" илк ўйинда имкониятни бой берди  14 02:30"Челси" "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  3 01:50Араухонинг янги клуби номи деярли маълум  1 01:30"Ал Аҳли" Винисиус билан декабрда музокаралар олиб борди, клуб уни ёзда харид қилмоқчи  2 01:10Алаба бир йил ичида илк бор "Реал"нинг ўйин учун қайдномасига киритилди  1 00:41Дунёнинг энг бой инсони "Ливерпул"ни сотиб оладими?  5 00:23"Шўртан" Марлен Чобанов билан шартнома имзолади  4 23:56Абдуқодир Ҳусанов ПСЖга ўтмаслиги аниқ бўлди. Бунга сабаб нима?  29 23:44Нико Уильямс Лондон клубига йўл олиши мумкин  3 23:41"Андижон" етти нафар футболчиси билан хайрлашди  5 23:24Ҳамид Саҳаридан карикатура: Ҳусановнинг навбатдаги манзили қаер бўлади?  16

Австралия U-20 термаси устози: "Бугун жамоам ажойиб ўйин намойиш этди" News

Австралия U-20 термаси устози: "Бугун жамоам ажойиб ўйин намойиш этди"

Австралия U-20 терма жамоаси бош мураббийи Трэвор Морган Қатарга қарши (9:1) баҳсдан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Иложи борича кўпроқ гол уришга ҳаракат қилдик ва бунга эришдик. Йигитлар яхши ўйин намойиш этишди, уларга раҳмат айтаман. Биринчи вазифани бажардик, энди эса ярим финалга йўл олишимиз керак.

- Ўйинчиларингизнинг бугунги учрашувдаги ҳаракатларига баҳо бериб ўтсангиз. Аввалги баҳслар билан солиштирганда, футболчилар бугун анча кучлироқ эди...

- Биз ҳар бир ўйиндан сўнг ўйин сифатини яхшилаб бормоқдамиз ва шунга яраша ўйинимиз кучайиб бормоқда. Бугун йигитлар ажойиб ўйин намойиш этишди.

- Биринчи учрашувдаги мағлубиятдан сўнг футболчилар руҳияти тушиб кетган эди, сўнгги икки ўйинда эса улар ғалабага эришишди, руҳий томонлама ўсишга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биринчи учрашувда яхши рақиб билан тўқнаш келдик. Улар эрта гол уриб олишди ва бизга жавоб қайтариш учун вақт етмади. Йигитларда биринчи учрашувда ҳам руҳий ҳолат ёмон эмас эди. Сўнгги икта учрашувда йигитлар ажойиб ҳаракат қилишди ва ўз мақсадларига эришишди.

- Биринчи учрашувдаги ўйин ва бугунги учрашувни солиштирганда, ўйинчиларингиз қайси жиҳатлар бўйича кучайди?

- Йигитлар анча вақтдан буён ушбу мусобақага тайёрланиб келаётган эди. Биринчи учрашув биз учун омадли бўлмади, лекин гуруҳ босқичида вазиятни ўнглаб олдик ва гурухдан биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқдик. Йигитлар ўша-ўша, фақатгина биринчи ўйинда кутган натижамизга эриша олмаган эдик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика