Latest news

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  3 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Асрор Алиқулов: "Таркибимиз ёш бўлишига қарамасдан, Суперлигага чиқиш учун ўйнаймиз" News

Асрор Алиқулов: "Таркибимиз ёш бўлишига қарамасдан, Суперлигага чиқиш учун ўйнаймиз"

АГМК - "Машъал" (1:0) учрашувидан кейин муборакликлар устози Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйинда қўшимча таймлар бўлишини кутмагандик. Суперлига ва Про-лига жамоалари футболчиларининг жисмоний тайёргарлигида катта фарқ бор. Ўйиндан олдин биз имкон даражасида тезроқ ўйнаб, бўш ҳудудлардан унумли фойдаланишни ният қилгандик. Умуман олганда кўзлаган қайсидир мақсадларимизга эришдик. Афсуски, биринчи бўлимда голга тортадиган ажойиб вазиятдан унумли фойдалана олмадик ва ўз хатомиз эвазига гол ўтказиб юбориб, мағлуб бўлдик. АГМКНи кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Йигитларнинг бугунги ўйинидан мамнунман. Улар ўзларининг ажойиб характерини кўрсатиб, сўнгги дақиқаларгача ўйинни қутқариб қолиш учун ҳаракат қилишди.

Албатта, барчага имконият берилади. Ҳозирда "Машъал"нинг кўплаб футболчилари Суперлиганинг бир неча жамоаларида фаолият олиб боришмоқда. Суперлигага чиқсак ушбу футболчиларни қайтариб оламиз ва уларга имконият берамиз. Ҳозирги таркибимизда эса ёш футболчилар жуда кўп. Улар ҳар бир ўйинни бир текисда ўтказа олишмайди. Аммо таркибимиз ёш бўлишига қарамасдан, биз Суперлигага чиқиш учун ўйнаймиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика